UzGasTrade Ўзбекистон қонунларига бўйсунмайдими?
Якка таъсисчиси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги бўлган UzGasTrade АЖ Ўзбекистонда табиий газни марказлашган тартибда харид қилиш ва сотиш функциясига эга монополист ҳисобланади. Яъни газ импорт қилиш ҳам шу компания орқали, газ экспорт қилиши ҳам шу компания орқали амалга оширилиши керак, республикадаги ишлаб чиқарувчилар қазиб олган газини ҳам шу компанияга сотиши зарур. Яъни, UzGasTrade АЖ том маънода бассейн. Тўғри, айрим олигархик гуруҳлар UzGasTrade АЖни четлаб ўтиб, газ экспорти билан шуғулланади, лекин бу яширин қарорлар билан амалга оширилгани учун, расман тан олинмайди.
UzGasTrade АЖ бюджет субсидияларини энг катта ўзлаштирувчиси ҳам ҳисобланади (2022 йилдан буён бюджетни тоғдек ўпириб юбораётган субсидиялар ҳам шу ёпиқ компанияга йўналтирилади).
Энди тасаввур қилинг, шу улкан компания молиявий ҳисоботларини умуман эълон қилмайди. Яъни солиқ тўловчи ўзбекистонликларнинг триллионлаб пулини ўзлаштира туриб, ўзбекистонликлар олдида ҳисобдор эмас.
UzGasTrade АЖ ҳар йили миллиардлаб долларга газ импорт қилади ёки импорт қилдик дея расмийлаштиради. Газни қаердан, кимлардан, қанчадан ва қайси шартларда олинаётганини ҳеч ким билмайди.
UzGasTrade АЖ ҳар йили юзлаб миллион долларга бюджетдан субсидияланган ўзбек газини экспорт қилади. Кимларга, қанчадан ва қайси шартларда, ҳеч ким билмайди.
Ваҳоланки, моливий ҳисоботлардан тортиб, йирик битимларгача Ўзбекистон қонунлари ва қоидаларига кўра эълон қилиниши мажбур. Лекин масала UzGasTrade АЖга келганда Ўзбекистон қонунлари ва қоидалари ишламай туради. Бу борада регулятор бўлган Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги ҳам кўз юмиб туради.
UzGasTrade АЖ фаолияти мустақил халқаро аудитдан ўтказилганлиги тўғрисида бирон ахборот мавжуд эмас.
Балки UzGasTrade АЖ кенгаши Ҳукумат аъзоларидан таркиб топгани учун шундайдир? Ëки қанақадир ёпиқ ё яширин истисно бордир? Нима бўлгандаям, биз билмаймиз. Балки UzGasTrade АЖ компания шериклари бўлган ўртамчи олигархлар пул оқизадиган Швейцария, балки Кипр, балки Гонконг юрисдикциясига бўйсунар?
Балки бу ҳақда UzGasTrade АЖ кенгашининг мустақил аъзоси Pierre Kladny нимадир билар? Қимматбаҳо соатлар бўйича швейцариялик хос мутахассис UzGasTrade АЖ кенгашига қандай келиб қолган, газ бизнесига уни ким тавсия қилган?
Қизиқ, Pierre Kladny жанобларининг швейцария соатлари бўйича тажриба ва билимлари UzGasTrade АЖ топ менежментига қандай ёрдам бермоқда?
Отабек Бакиров