Суд тизимида ҳаммаси жойидами?
Судялар олий малака ҳайъатининг хулосаси билан судялик лавозимига тавсия этишга нолойиқ деб топилган бир қанча номзодлар Судялар олий кенгаши томонидан судялик лавозимига лойиқ деб топилиб, турли даражадаги судялик лавозимларига тайинланиб, ишлаб келаётганлиги ҳақида хабарлар тарқалмоқда.
Мақолага кўра, айрим номуносиб шахслар номаълум сабабларга кўра судялик лавозимларига «муносиб» деб топилиб, турли судялик лавозимларига тайинланиши «суд тизими»ни ботқоққа ботирмоқда.
https://t.me/effectuz/80976
Судялар тайинланишида билими, хулқи ва адолати учун эмас, кимларгадир яқинлиги ёки коррупциявий факторлар ҳам инобатга олинаётганлиги ҳақида хабарлар тарқалиши жуда хунук ҳолатдир.
Шахсан ўзим ҳам айрим саводсиз шахслар судяликка тайинланаётганлигини яширмайман ва уларнинг қандай қилиб бундай лавозимга келиб қолаётганлигига ҳайронман (аниқроғи, сабабини билсамда, айта олмайман).
Шу сабабли, мазкур мақолада келтирилган ҳолатларни Президент администрацияси текширишини сўрайман.
https://t.me/generalissimo_marshal/6518