“Насиҳат кор қилмаса, кун келиб танангда ҳис қиласан”
Туманлардан бирида судья эдим. Бир иш юзасидан оқлов ҳукми ўқидим. Прокурорлар мендан хафа. Прокурор ўринбосари менга: “Қози, шу оқлов нотўғри бўлди-да, бизникилар билан муроса қилсангиз бўларди” - деди.
Орадан икки ярим йил ўтди. Ўша прокурор дўстимиз лавозимда юқорилади, мен эса адвокатман. Унинг банк раҳбари лавозимида ишлайдиган укаси бор эди. Прокуратура банк камомади юзасидан укасини қамаб қўйган экан. Ушбу прокурор прокуратурага қарши мен билан шартнома тузди.
Иш билан танишиб чиқиб, фикримни айтдим: “Укангизни ҳаракатида ЖКнинг 167-моддаси йўқ, банк мулкини емаган.”
Аммо, прокуратура ҳам, биринчи инстанция ҳам, апелляция суди ҳам прокурорнинг укаси банк мулкини ўзлаштирган деган хулосага келишди. Шунда прокурор: “Нега сиз айтгандай бўлмади?”-деб сўради. Мен эса: “Шунчаки, судьялар сизникилар билан муроса қилишди”- дедим.
Икки ярим ой вақт ўтди. Олий суд менинг фикримга қўшилди ва прокурорнинг укасини озод қилди.
Яна икки ярим йил ўтди. Бир судда ўша прокурор дўстимиз билан тўғри келиб қолдик. Пора олишда айбланаётган шахсни жон куйдириб ҳимоя қилишимни кўриб, “Нега чираняпсиз, ҳаммаси аниқ-ку...” - деди. Мен эса: “Укангизни ҳимоя қилганимда ҳам шундай чиранган эдим.” - деб қўя қолдим.
Орадан икки ярим ой ўтди. Ижтимоий тармоқларда, ўша прокурорни пора билан ушлангани ҳақида хабарлар тарқалди.
Хулоса: атроф тўла ҳикмат, фақат Сиз унга қалб кўзингиз билан боқинг. Боқишни хоҳламасангиз, танангизда ҳис қилишга мажбур бўласиз.
Реал воқеликдан сабоқлар.
©️Адвокат Э.Тожибоев