Расмий муносабат!
Сўнгги кунларда YouTube ижтимоий тармоғида адвокатлар ҳақида салбий муносабат билдирилган видеомурожаат кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси томонидан оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлар доимий равишда кузатиб борилади ва адвокатурага оид барча хабарлар таҳлил қилиниб, зарур ҳолларда муносабат билдирилади.
Юртимиз равнақи учун хизмат қилаётган билимли, фидоий, забардаст адвокатларимиз меҳнати камситилишига ёки адвокатура институтига қаратиладиган ҳар қандай салбий фикр ва ноҳақ айбловларга йўл қўйиб бўлмайди.
2025 йил 17 январь куни YouTube ижтимоий тармоғида эълон қилинган видеомурожаат жудаям савиясиз, маданиятсиз ва жамиятда адвокатурага нисбатан салбий фикр уйғотиш мақсадида тайёрлангани маълум.
Шу билан бирга видеомурожаат муаллифи ўзининг билимсизлиги, маданиятсизлиги ва адвокатурага оид қонунчиликдан мутлақо хабари йўқлиги у тайёрлаган контентдан кўриниб турибди.
Ўз ўрнида Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси томонидан ушбу видеомурожаатни жавобсиз қолдирмаслик ва муаллифга нисбатан тегишли ҳуқуқий баҳо бериш учун Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига белгиланган тартибда хат юборилганлиги маълум қилинади.
Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси адвокатларимизни бу каби савиясиз видеомурожаатларга эътибор бермасликни сўраган ҳолда юридик ва жисмоний шахсларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш йўлида олиб бораётган касбий фаолиятида омад тилайди.
Ўзбек халқ мақолида айтилганидек “Ит ҳурар –карвон ўтар” !!!
Адвокатлар палатаси
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими