Самарқанд халқаро аэропортида 177 грамм заргарлик буюмлари ушлаб қолинди.Самарқанд халқаро аэропорти орқали “Самарқанд-Истамбул” авиарейси билан учиб кетаётган фуқаро масофавий божхона назорати тизими орқали божхона назоратидан ўтказилганида, қўл сумкасидан йўловчи божхона декларациясида ёзиб кўрсатилмаган ҳамда олиб чиқиш меъёридан ортиқча, қиймати 141,6 млн. сўмлик, оғирлиги 177 грамм заргарлик буюмлари борлиги аниқланди.
Ҳозирда ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Самарқанд вилояти божхона бошқармаси томонидан жорий йилнинг 10 ойи давомида қиймати 5,4 миллиард сўмлик, оғирлиги 10,3 килограмм қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик буюмлари ушлаб қолинди.
👉 http://t.me/Uzbekistansadosi