***
Деразада боғ шовуллар.
“Менсиз қуриб кетади,
ўйлади тўшакдаги чол.
Мен ўлсам қуриб кетади.
Ким қарайди,
Бу дарахтларга.
Ким сувлайди?
Ким тагини чопар?
Ким меҳр беради?”
Деразада дарахтлар шовуллар.
“Бизсиз ўлиб кетади бу чол,- шивирлайди дарахтлар.
Қаридик – илдизларимиз сув ичишдан ҳам қолган,
Аммо чидаш керак,
Қуримаслигимиз лозим,
Ахир, бизсиз ўлиб кетади бу чол...”.
Чол ўлади.
Дарахтлар қурийди.
Фақат шу меҳр қолади бу дунёда –
Янги инсонлар ва янги дарахтларнинг кўнглини яратгани!.
Усмон Азим
https://t.me/UsmonAzimijodi
Деразада боғ шовуллар.
“Менсиз қуриб кетади,
ўйлади тўшакдаги чол.
Мен ўлсам қуриб кетади.
Ким қарайди,
Бу дарахтларга.
Ким сувлайди?
Ким тагини чопар?
Ким меҳр беради?”
Деразада дарахтлар шовуллар.
“Бизсиз ўлиб кетади бу чол,- шивирлайди дарахтлар.
Қаридик – илдизларимиз сув ичишдан ҳам қолган,
Аммо чидаш керак,
Қуримаслигимиз лозим,
Ахир, бизсиз ўлиб кетади бу чол...”.
Чол ўлади.
Дарахтлар қурийди.
Фақат шу меҳр қолади бу дунёда –
Янги инсонлар ва янги дарахтларнинг кўнглини яратгани!.
Усмон Азим
https://t.me/UsmonAzimijodi