28 - феврал
Куни битган феврал - аламдор,
Қўлин чўзар мартнинг роҳига.
Борлиқ деган кекса қаламдор,
Гул чизади бодом шохига,
Туширгайдир тоғлар ҳам секин,
Елкасидан қорлар юкини.
Кўнглимизда ажиб бир эпкин,
Бугун қишнинг охирги куни!
Куни битган феврал - аламдор,
Қўлин чўзар мартнинг роҳига.
Борлиқ деган кекса қаламдор,
Гул чизади бодом шохига,
Туширгайдир тоғлар ҳам секин,
Елкасидан қорлар юкини.
Кўнглимизда ажиб бир эпкин,
Бугун қишнинг охирги куни!