Умиджон СУЛТОНОВ ХАБАРЛАРИ ✍


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: ko‘rsatilmagan


Ушбу каналда Умиджон Султоновнинг меҳнат фаолияти, олиб бораётган ишлари, шунингдек инсонларни меҳр-оқибатга, эзгулик ва маьрифатга йўғрилган ҳаётий ҳикоя, ривоят ва шеьрлар,ҳамда юртимиздаги улкан ислоҳот ва янгиликлардан хабардор бўласиз.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
ko‘rsatilmagan
Statistika
Postlar filtri


#шукрона

Умр йўлларида ҳар кимнинг ўз ҳикояси бор.

Менинг ҳикоям эса кичик саҳифаларни эгаллаши ёки бир китобни безаши мумкин.
Уни эса қандай ёзишимга ҳам боғлиқдир.

Шу ҳикоямнинг муҳим бўлими Роббим ўзининг бандаси этиб яратгани. Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳи вассаломнинг уммати этиб қўйишидир

Аллоҳ меҳр ва муҳабатга тўла қадрдонлар, ҳамкасблар, танишлар, йўлларимда эса илк бор меҳр ила кўришаётган инсонлар билан сийлагани...

Яхши инсонлар билан ҳамфикр қилгани...
Дўстлар ато этгани...
Буларнинг бари гўзал неъматдир.

Умримнинг қолган йўллари бир синов, тажриба, ўрганиш, йиқилиш, туриш, юра олиш...

Мен ҳаётнинг бу йўлларидан қўрқмайман.

Чунки буюк Роббим ўз меҳри билан юқорида санаб ўтган неъматларни ато этди. Ва ўз паноҳига олади.

Раҳматли қиблагоҳим отажоним ва мунис ва мўътабар онажоним берган тарбиялари ила қилган дуолари...

Умр ҳақидаги қирқ беш йиллик ҳикоям қисқа сатрларда мушоҳада этишга ундади.

Бугун мен учун ҳамнафас ва эзгу тилаклар ила ёнимда бўлган барча қадрдонларимга, устозларимга, ҳамкасбларимга, жигарларимга ташаккурларим бўлсин.
Умиджон СУЛТОНОВ


Бир опамиз гуруҳга жойлаган экан, Сизга ҳам илиндим.

МУҲИТ ИНСОННИ ЎЗГАРТИРАДИ....

Бир дона олмани олиб уни иккига бўлинг!
Ярмини шакарли сувга солинг!
Қолган қисмини тузли сувга солинг!
Бир неча кундан сўнг:
Бири мураббо, бошқаси  сиркага айланади.
Олманинг асли ўша олма. Лекин уни муҳит ўзгартирди.

️Донишмандларимиз: - “Агар солиҳ инсон бўлишни истасангиз, солиҳларни дўст тутинг!  Улар билан суҳбатлашинг! Уларнинг қуршовида бўлинг!  Яхши инсонлар даврасида бўлинг-ки, зеро қувонч ҳам бахт ҳам юқумлидир. Барча яхшиликлар гўзал амаллардан сўнг яралур


UYCНI 24 |tuman hokimligi | Rasmiy kanal dan repost
Уйчи тумани марказидаги Боғ МФЙ ҳудудида  ноқонуний қурилмалар бартараф қилингандан кейинги ҳолат.

@uychihokimligi


Кўп нарса билишга ҳожат йўқ... Меҳр-мухаббат кўрсатувчи ва ҳаққимизга дуолар қилгувчи инсонларимизнинг қадр - қийматини билсак кифоя...

Тонгимиз - яхшилик билан бошлансин, хонадонларимиздан тотувлик ва барака аримасин.

Хаёт бу - дарё...
Мунтазам оқиб туради. Ҳар кимнинг хаётида яхши ёмон кунларида елка тутадиган одами бўлади. Улар ёмонликлардан ҳимоя қилиб, қалбларга илиқлик олиб киради. Сизнинг ҳам хаётингизда шундай одамингиз доимо бор бўлсин.

Унутманг,
Меҳр фақат тарқатилганда кўпаяди, ўзингизга кўпроқ меҳр жалб этишнинг ягона усули кўпроқ меҳр улашишдир. Атрофингизда қалби ҳалим, меҳрга тўла инсонлар кўпайсин.


Бу ҳаётда арзимаган нарсаларга хафа бўлиб эмас, аксинча, оддий нарсаларга қувониб яшанг!

Ҳар куни эрталаб
-Бугун албатта нимадир яхшилик бўлади деб уйғонсангиз, албатда шундай бўлади.


-Унутманг! Сиз энг яхшисига муносибсиз!


#ХАЙРЛИ_ТОНГ

Гўзал тонг, хайрли дийдор, нурафшон кўз нури, тинчлик ва соғлик, мустаҳкам иймон... Барчасини борига беҳисоб шукур...

Ассалому алайкум!

Бошланган янги кунингиз бахтли-саодатли онларга тўлиб, қалбингиздаги қувонч юзингизда акс этсин.

Инсонни гўзал қилган унинг юзидир, юзни гўзал қилган унинг кўздир. Инсонни инсон қилган оғзидан чиққан сўздир...

Чин инсонийлик сизни асло тарк этмасин. Кунингизни барокотли қилсин....


#Мотивация

Муаммолар инсонни кучли қилади!

Бу ҳаётда яшар эканмиз, ҳар бир инсоннинг бошига муаммолар тушиши табиий, албатта. Энг муҳими– инсон бундай вазиятда қай тарзда бу масалага ёндашувидадир. Инсонлар қанчалик кўп муаммога учраса, у шунчалик инсонни кучли қилиб боради, ривожлантиради, ҳаётга ўзгача нигоҳ билан боқишга ёрдам беради! Шу сабаб, муаммога дуч келганда асло қўрқиш керак эмас, аксинча бу муаммо қаршисида тик туриб, масъулиятни ўз зиммасига олиб, унинг ечимини топа билиши керак. Кучли ва кучсиз инсонларнинг фарқи ҳам ана шу масъулиятни олишидадир. Кимдир бу масъулиятни олмасдан, муаммони еча олмаслиги мумкин ва у шу сабаб кучсиз бўлиб қолаверади.       

Унутманг, масъулиятни ўз зиммасига олиб, муаммони енгиб ўтган кучлилар доим ғолиб бўлади!




11 январ- Халқаро раҳмат айтиш куни!

Ижодимни ҳар куни кузатганларга раҳмат,
Яқинларга илиниб, узатганларга раҳмат!
Мен ҳам бандадирман, адашганман қайдадир,
Хатойимни пинҳона тузатганларга раҳмат!

Постларимдан бир ҳикмат олганларга ташаккур,
Байтимдан дилга меҳр солганларга ташаккур!
Келганларга марҳабо, кетганларга минг узрим,
Беш йилдирки, мен билан қолганларга ташаккур!

Шарҳларда ўз меҳрини ёзганларга минг раҳмат,
Шарафлаб исмим кўкка осганларга минг раҳмат!
Ёзганларим соддароқ яхшимиди, ёмонми,
Ўқиб ўз юракчасин босганларга минг раҳмат!

Кўпнинг назарин менга қаратганларга раҳмат,
Қалбида чин муҳаббат яратганларга раҳмат!
Оддий қишлоқ ўғлидан зўр шоир бино қилиб,
Номимни дунёларга таратганларга раҳмат!

Келганларга марҳабо, кетганларга минг узрим,
Беш йилдирки, мен билан қолганларга ташаккур!

Ҳаммаси учун минг раҳмат сизга!


#ХАЙРЛИ_ТОНГ

Ҳаёт китобларда битилган ривоятларга ўхшайди ҳар куни янги саҳифа. Бир бети махзун кечса, кейинги саҳифаси қувончга тўла бўлади...
Шунинг учун ҳам сира хавотир олманг! Қоронғуликдан кейин ёруғлик, мусибатдан кейин албатта омад келади.

Ассалому алайкум Қадрдон, бугунги тонгингиз хайрли, кунингиз файзли бўлсин!


Яна бир тонгни, жума тонггини  осуда ва хотиржамликда қарши олдик  
         Алҳамдулиллаҳ.!


Бу Дунёнинг ишлари Аллохнинг измидадир... Барчанинг, шунингдек сизнинг хам ризқингиз тақсимланган, тақдирингиз белгиланган... Шундай экан, Ўзи берган хушвақт дамларида шукрда, махзунликда эса сабрда бўлинг..!

Аллоҳ юртимиз аҳлини тинч - омонликда ва ризқимизни барокатда барқарор қилсин ва барчамизни яхшиликлари ила қувонтирсин.  Ҳамиша Аллоҳнинг паноҳида бўлинг..!
Жума айёмингиз муборак!🕋


Хайрли тун қадрдонлар!

Тунингиз тинч ва осуда ўтсин. Муборак жума тонгида дийдор кўришишлик барчага насиб қилсин.

Аллоҳга омонатсиз.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Самимият

Қуйидаги видеони кўриб, маза қилдим. Роса кулдимам, тўлиб йиғладимам.

Бу талаба йигитга қандай яхши. Унга ҳавасим келди, шундай меҳрибон, ҳазилкаш, самимий дадаси бор. Менинг шундай тилло дадам ўтиб кетиб, ҳаётимда самимият йўқолиб қолди.

Келинг, кўп гапирмай, видеони кўриб, хулосангизни изоҳда қолдиринглар.

ДАДАСИ БОРЛАР, ВАҚТИДА МАЗА ҚИЛИБ ҚОЛИНГЛАР, КЕЙИН СОҒИНАСИЗ БУ КУНЛАРНИ.






САОДАТ

   Ҳаётда ҳар истакларингизни амалга оширадиган сеҳрли чироқ йўқ.
   Бу дунёда Аллоҳнинг сизга аталган неъматлари борки, бутун дунё қаршилик қилсада, у неъматлар сизники бўлади.
   Ва сиз маҳрум бўлишингиз керак бўлган неъматлар ҳам борки, инсонлар ва жинлар бир бўлиб уни сизга топиб бермоқчи бўлишса ҳам топиб бера олишмайди.
   Битта муҳим дарс бор. Буни доим ёдингизда тутинг:
   "Сизда бор бўлган неъматларни кўп деб билинг. Маҳрумликни арзимас деб билинг. Уни ўтиб кетишига ишонинг. Қолгани елкангизга ортиб олган ғам ва хаёлий бахтдан бошқа нарса эмас.
   Қаноат қилинг, ана шунда рози бўласиз. Саодат қаноатнинг ёнидадир!".


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Буюклардан маслаҳатлар

— Умрнинг қайси ёшида бўлманг, агар Cиз муваффақият томон тўғри ҳаракат қилсангиз албатта эришасиз.
— Муваффақият кетидан муваффақиятни яратади.
— Парвардигор бизни бошқа жонзотлардан шундай устун қилиб яратганки, бахт ва хурсандчилик туйғусини ҳис қилиш шарафи фақат инсонларга насиб қилган.
— Мен:  Агар менда катта пул бўлганда зўр режа тузардим.
Устозим: Агар сенда яхши режа бўлганда аллақачон кўп пулинг бўларди.
— Бахт - бу келажакга қолдириладиган нарса эмас, у бугун, хозир Cиз кўраётган нарсадир.
— Омадсизлик - инсонни нотўғри фикрлаши ва қатор хатоларнинг ҳар куни такрорланишининг муқаррар натижасидир.
— Муваффақиятнинг 20 фоизи устамонликда, қолган 80 фоизи стратегиядан тузилган.
— Сиз кўп нарса ўқишингиз мумкин, муҳими бунда эмас, муҳими режали равишда ўқиш керак.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
2024 YILNING ENG ZOʼR TARBIYAVIY VIDEOROLIGI

Inson ma'naviy kamolotga ikki dunyo saodatiga ustoz va murabbiylar tarbiyasisiz erisholmaydi. Ustoz deganda, har qaysi inson ko'nglida chuqur xurmat-ehtirom va cheksiz minnatdorlik tuyg'ulari , shu bilan birga hech qanday boylik bilan o'lchab va ado qilib bo'lmaydigan qarzdorlik hissi paydo bo'ladi.

Ustoz quti ichiga ko‘zgu o‘rnatadi va o‘quvchilariga quti ichida eng sevimli o‘quvchisining rasmi bor ekanligini aytadi. O‘quvchilarning ko‘zlaridagi quvonchni bir ko‘ring!!!

Tasvir Umidjon Sultonov gʼoyasi, Sohibaxon Djoʼraboyeva tashabbusi bilan ishlangan.




Аллоҳ буюк зот

Шунинг учун кўзнинг кўрганига, тил забон борлигига, оёқ-қўл бутлигига, қулоқ яхши ёмон сўзларни эшитаётганлигига, ҳаётдан туйиб нафас олинаётганлигига шукур қилиш керак.

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.