Молиявий модель
📍 2011 - йил.
Биз автосервис соҳасида иш бошлаганимизда, бозор умуман бошқача аҳволда эди. Автосервис бозори асосан кўча устахоналаридан иборат бўлиб, ноқонуний схемалар орқали ишланар ва кўрсатилаётган хизматларга умуман кафолат берилмас эди.
Ўша даврдаги автосервислар самарасиз ва рентабеллик даражаси паст эди. Бу тўлақонли бизнес эмас , кўпроқ ҳунармандчиликка ўхшар эди. Бизнес эгалари ходимлар билан бир қаторда ишлаб, машиналарни биргаликда таъмирлашар эди.
📍 Ўшанда Шерзод ака:
"Биз бу бозорни ўзгартирамиз. Бизнесни бошқача қилиб қура бошлаймиз ва бозор ҳам бизга мослашади" , - деди.
📍 "Вилгуд" компаниясини ташкил қилиш айнан шу ғоя билан бошланган эди.
Вақт ўтиши билан тузилма ишлаб чиқилди, маълумотлар тизимлаштирилди, синовдан ўтказилди ва масштаблаштирса бўладиган модел жорий этилди. Кўпчилик нега биз ўз инструментларимиз: жамоа қурилиши, мотивация тизими ва бошқа "фишка"лар билан шунчалик очиқ бўлишаётганимизга ҳайрон бўлар эди. Аммо ўшанда ҳам Шерзод шундай дер эди:
"Бу яхши ҳолат. Майли,рақобатчиларимиз ҳам ўргансин — бу бозорни кучайтириб, унинг салоҳиятини оширади. Биз ҳам ўз ўрнимизда тўхтаб қолмаймиз, ривожланишда давом этамиз."
📍 "Евродизайн"да ҳам бу ёндашув қўлланган. Биз бор маълумотлар билан ўртоқлашар эдик ва ходимлар ҳам компания муваффақиятига қизиққан тўлақонли шерикларга айланган эди.
📍 Ҳозир, биз бу соҳани барчага ўргата бошладик, ҳамон ўша савол берилмоқда:
"Нега ўз усулларингизни бошқалар билан бўлишяпсиз? Аслида уларни сир сақлаш яхшироқ эмасми?"
📍 Жавоб аниқ. Биз ўз билимларимиз билан бўлишишдан қўрқмаймиз. Катта тажриба, муваффақиятли кейслар ва синовдан ўтган стратегияларимиз билан бошқаларга ёрдам беришга интиламиз.
Бизнинг тадқиқотларимизга кўра, Ўзбекистон бозори ҳозирча кучсиз ва рақобатдошлик даражаси паст. Шунинг учун биз уни мустаҳкамлашга қарор қилдик. Бизнинг мақсадимиз — замонавий инструментлар, сифатли таълим, тўғри маркетинг ва масштаблаша оладиган бизнес моделлар орқали бозорга ўзгаришлар киритишдир.
Биз кучли бозор барча учун фойдали эканлигига ишонамиз. Кучли бозор хизмат кўрсатиш сифатига ижобий таъсир кўрсатади, бизнес ривожланишига туртки беради ва мижозлар учун қулай шароитлар яратади. Узоқ муддатга мўлжаллаб тузилган режалар нафақат бозор рақобат даражасини оширади, балки ҳар бир компания ривожланиши учун янги имкониятларни очиб беради. Ўзгаришлар йўлида қўйилаётган қадамларимиз келажакдаги муваффақиятлар учун мустаҳкам пойдевор яратади.