Умр – эрталарга боғланган умидлар билан ўтиб бораяпти.
Умр – ғафлат тўла тортишувлар, бақир-чақирлар, миш-мишлар билан тугаб бораяпти.
• Сен ақлингни йиғ ва умрингни яшаб турган бугунинг деб бил.
Қани кўрамиз бугунни қанақанги ишларга сарфлар экансан?
• Ушбу азиз умринг, гоҳида ҳамёнингни пул билан тўлдириш қайғуси билан, гоҳида эса яхши еб-ичиш қайғуси билан ўтиб кетмоқда.
Ҳар олиб-чиқарган нафасингда умринг камайиб бормоқда.
• Ўлим – бизни бир-бир суғуриб олади. Унинг ҳайбатидан, қўрқинчидан ақли расо инсонларнинг ҳам юзлари сарғаяди.
• Ўлим – йўлда кутиб турибди. Жаноблари эса сайр-саёҳат дардида!
• Ўлим қош-кўз орасида. Уни хотирлашимиздан ҳам кўра бизга яқинроқдир!
Фақат ғафлатга толган кишининг ақли қаерларга кетаяпти, билмайман?
• Танангни парваришлаб, семиртирма!
Чунки у, охирда тупроқга бериладиган, мозор қуртларига ем бўладиган бир қурбондир!
Сен кўнглингни маънавий озуқалар билан озуқалантиришга ҳаракат қил. Юксакларга кўтариладиган, шарафланадиган удир.
• Бу жасадга ёғли, лаззатли нарсаларни камроқ бер.
Чунки танасини парваришлаган киши шаҳватга, нафсоний орзу-ҳавасларга берилади.
Охирда эса шарманда бўлиб кетиши бор.
• Сен руҳга маънавий озуқалар бер. Ёғли, лаззатли тушунчалар, фикрлар, қарашлар озуқасини бергин ки, борадиган жойига кучли, қувватли бўлиб борсин…
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Ўзини танимоқ истаган кўнгиллар учун...
Роббим ўзинг осон қил, Сени рози қилмагунча бизларни вафот эттирма!