Suv xo'jaligi vazirligi dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Фарғона вилояти
Айни кунларда Бувайда туманининг “Кўтарма” қишлоғини оралаб ўтган туманлараро каналда ҳам иш қизғин. Тармоқ бундан юз йил аввал тортилган бўлиб, умумий узунлиги қарийб 18 км ни ташкил этади.
Бошдан охиригача тупроқ ўзанли канал охирги йилларда аҳоли зичлашуви, ўзан бўйлаб уй ва иморатлар, дов дарахтлар кўпайгани сабаб фойдали иш коэффиценти пасайиб кетган эди.
Йил бошидан бери каналда бетонлаштириш ишлари жадал суратларда олиб борилмоқда. Бундан биринчи навбатда қишлоқ аҳли мамнун.
Қурувчи ва ирригаторларнинг таъкидлашича, бетон ишлари якунланиши билан канал 1700 га дан зиёд экин майдонларини оби ҳаёт билан барқарор таъминлай олади.
Сирдарё Сўх ИТҲБ матбуот хизмати