"Zarafshon" ITHB Axborot xizmati dan repost
СУВ ХЎЖАЛИГИДА ҚОНУНЧИЛИК ИЖРОСИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ
Жорий йилнинг 7 февраль куни “Сувхўжаликназорат” инспекцияси Самарқанд вилоят бошқармасида сув хўжалиги соҳасидаги ҳуқуқий тартибни мустаҳкамлашга қаратилган ўқув-семинар бўлиб ўтди.
Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 ноябрдаги ПФ-184-сонли фармони ва “Сувхўжаликназорат” инспекциясининг 2024 йил 23 декабрдаги 71-сонли буйруғи мазмун-моҳияти муҳокама қилинди.
Йиғилишда сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини таъминлаш ва сувдан фойдаланишда қонунбузилиш хавфини таҳлил қилиш тизимини жорий этиш тартиби ҳақида фикр алмашилди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича Самарқанд вилояти вакиллари Ж. Турсунов ва Ш. Ҳамдамовлар иштирок этди.
Шунингдек, соҳадаги муаммолар, уларни бартараф этиш йўллари ҳамда қонунбузарликларнинг олдини олиш бўйича амалий чора-тадбирлар муҳокама қилинди.
✍️Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати