📝МЕҲРГА ГАДО...
Қўшни хонадондан аёл кишининг норози овози эшитилади:
- Шуям ҳаётми?! Бу кунимдан ўлганим яхши-ку. Сизга тегиб эгним тузукроқ кийим‚ бармоғим тақинчоқ кўрмади. Кийим-кечакни қўяверинг‚ қорним тузукроқ тўймади. Болаларимга қаранг‚ бирининг пойафзали йиртиқ‚ яна бирининг уст-боши ярамайди. Эзилиб кетаман уларга қараб.
-Нонушукрлик қилма‚ жоним. Эрта-индин маош берилади. Худо хоҳласа ‚ ҳамма камимизни бутлаймиз. Фақат сен сиқилмасанг‚ ўзингни уринтирмасанг бўлгани. Тушкунликка тушаверма ношукрлик баракани кеткизади ягонам.
- Эркак мулойим товушда аёлига таскин берган бўлди. Қулоғимга ногаҳон чалинган бу суҳбат юрагимнинг туб-тубида симиллаб оғриётган армонларим дардини зўрайтириб юборди...
Мен ҳам оддий оиланинг фарзанди эдим. Ота-онам ўқитувчиликдан оладиган маоши билан биз болаларини ҳалол едириб‚ ҳалол кийдириб ўстиришди. Уччовимиз ҳам олий маълумотли бўлишимиз‚ эл орасида обрў топиб‚ ҳаётда ўз ўрнимизга эга бўлишимиз одамларга фойдамиз тегиб‚ ортимиздан ташаккур эшитиш учун бор куч ва имкониятларини сарфлашди. Шукрки‚ Яратган Эгам уларнинг орзусини рўёбга чиқарди. Универсиетда ўқиб юрган кезларим кўнглимни сўраб йўлимда пайдо бўлган йигитлар беҳисоб эди. Мен курсдош дугоналарим орасидаги бойвачча‚ бадавлат қизларга ниҳоятда ҳавас қилардим. Тўғри‚ оиламиз ночор‚ муҳтож бўлмаса-да‚ жуда унчалик тўкин ҳам эмасди. Мен бошқа қизлар каби чиройли кийиниб‚ бежирим тақинчоқлар билан безаниб юролмасдим. Ота-онамнинг имкони бундай орзуларимни ушалтиришга етмасди. Шу сабаб ҳам‚ "тегсам фақат‚ бой-бадавлат йигитга тегаман. Мени маликалардек ясантириб қасрида хонзодага айлантирсин" деб ният қилардим. Вақти келиб уйимизга келган совчиларни‚ юрагимни забт этишга уринган йигитларни кескин рад қилаверардим. Мен фақат орзуимдаги шаҳзода билан турмуш қуришга аҳд қилган эдим. Ҳадеб совчиларни рад этишимдан хавотирланган онажоним бир куни изтироб билан зорландилар:
- Жон қизим‚ қиз болани тенги чиққанда текин бер‚ деган гап бор. Совчиларни қайтаравермай бирорта ўзимизга муносиб эс-ҳушли йигитга розилик берсанг бўларди. Ахир‚ ёшинг ҳам йигирмадан ошиб қолди...
-Ойижон‚ мен яхши кийиниб‚ тўкин яшашни истайман. Истаганим муҳайё‚ хоҳлаганимга қўлим етишини орзу қиламан. Келаётган совчиларнинг бари маошга яшайдиганлар. Шароитни қаранг‚ ҳатто менинг сепимда тўрт кишига кўрсатгулик тузукроқ кийим ҳам йўқ. Энди мебель деганларини орзу қилмасам ҳам бўлади. Бу кетишда‚ эрга тегиб бошим таъна маломатлардан чиқмайди-ю. Агар‚ мени эл қатори узатмоқчи бўлсангиз‚ ўзиям дадам иккаловинглар нақ йигирма йил қарз берасизлар. Бу ёқда укаларим ҳам бўйи етиб турибди. Ўқиши‚ уйланиши дегандек...
-Мен нодон бу гапларни шунчаки айтган бўлсамда‚ мушфиқамнинг кўнглига малол келганини энди англаяпман.
-Болам‚ бойлик бахт бермайди. Худодан иқбол сўра. Қўлингдан келмайдиган ишнинг ўзи йўқ. Яқинда дипломли бўласан. Ҳеч нарсага зориқмайсан‚ худо хоҳласа. Қолаверса, сени сўраб келаётган совчилар ҳам ёмон одамлар эмас‚ маълумотли‚ касб корли йигитлардан сўрашяпти. Ҳаётинг ўзинг истагандан-да аъло бўлади. Фақат яхши ният қилсанг бўлгани.
-Мен ўз билганимдан қолмадим:
- Ойи‚ аёл кишининг топгани нима бўларди?! Одам бу дунёга бир марта келади. Яхши яшаш керак-да. Қаранг‚ келаётган совчиларнинг ҳеч бирида машина йўқ. Фақат қуруқ ойликка яшайдиганлар. Умр бўйи косам оқармай ўтишимни истайсизми?
-Онажоним оғринган кўйи бошларини ўйнатиб қўйдилар.
Бу орада Университетни ҳам тамомлаб, ишга жойлашдим. Ёшим ҳам йигирма тўртга яқинлашиб қолди. Энди уйимизга илгаригидек совчилар келмас‚ битта-яримта оғиз солган таниш-билишларнинг ҳам менга ёқиши ҳақида гап бўлиши мумкин эмасди. Онам тақдиримдан хавотирланиб юрган шундай кезларда мен банкимиз мижози бўлган бир тадбиркор йигит билан танишиб қолдим. Инсон нимани жуда қаттиқ хоҳласа ‚ Тангри ҳам унинг истагига қарши бормас экан. Йигит мени ёқтириб қолган эди, танишганимиздан кейин бир ой ўтиб уйимизга совчиларини йўллади.