📝БИРИНЧИ ОШИҚ.
Баъзи ерларга баҳор жуда кеч ташриф буюради. Дарахтлар кеч гуллайди, гуллар кеч ўз ифорини таратади...
Муҳаббат кеч ташриф буюрадиган ва бу ташриф қалбларнинг баҳори эканлигини тушунишга улгурмаган юракларни мен ана шундай баҳор кеч ташриф буюрадиган ўлкаларга ўхшатаман...
Болаликдан кўп китоб ўқирдим. Кейин ўқиган китобларимнинг маъносини биринчи муҳлисларим бўлмиш қўй-қўзиларимга айтиб берардим.
Чунки) шаҳарнинг ўртасида яшасакда, биз ҳовлимизда қўй боқардик.
Қўйларим жуда бахтли қўйлар эди. Мен уларга концерт қўйиб берардим, оёғининг чигилини ёзсин деб баъзан кўчага олиб чиқиб боқардим.(асосан ўн икки ёшимдан кейин)
Ота-онам мендан албатта жуда ҳурсанд бўлардилар: ўзим билиб қўйларимни боқаётганим учун.
Яна...
Ерда юришни ёқтирмайдиган қиз бўлганман. Қачон қараса томда ё дарахтлар учида юрардим. Томимизда китоблар кўп эди.
Тут пишиғидан сўнг ўрик пишиғи бошланарди. Камина томга ёндош ўсган тутни еб бўлгач, секин томнинг бошқа тарафига ўтардим: у ерда кун бўйи ғўра еб китоб ўқиш билан куним ўтарди.
Ўйлаб қарасам, ҳамма жаҳон адабиёти дурдоналарини томма-том юриб ўқиган эканман.
Май охирида бизда қирмизи олма пишарди. Мен бошқа томга ўтиб олма ердим. Баъзан ўзим еб ўтирган олмадан ўтган-кетганларга ҳам илиниб турардим.
Кўпчилик "эшоннинг ҳовлисида ҳалиям бир нарсалар юради-я" деб висирлаб ўтиб кетарди олдига тўп этиб тушган олмадан ваҳима қилиб.
Афсуски гилосимиз ҳеч қандай томларга ёндошмасдан, ҳовлининг ўртасида ўсарди. Каминанинг бир неча марта гилос устида ухлаб қолган оқшомлари бор.
Болалик ана шундай бахтиёрликларга тўла эди.
Бошқа қизлар каби кўчага чиқиб ўйнамаган эканман. Лапак тепишу, арғимчоқдан сакрашни мана ҳозиргача билмайман.
Бир куни озиб-ёзиб кўчага чиқдим. Қўшни кампир стулча қўйиб ўтирган экан, мени кўриши билан ҳайдади:
"Қоч, домлага айтиб бераман. Бировнинг терагига осилма!"
"Мен ўша сиз айтаётган домланинг қизиман!" дедим. Кампир гапимни эшитиб юзимга анча пайтгача анқайиб қолди. Чунки тўққиз-ўн ёшимгача у мени умуман кўчада кўрмаганди.
Уйга кўмилиб қолганимнинг сабаби бор албатта: ногирон акам бор эди, мен уларга қараб хатто мактабга ҳам бормасдим. Аммо тўрт ёшимда саводим чиққан.
Ўша пайтда альбомдаги ҳамма суратнинг орқасига ўзимнинг саводли эканимни кўрсатиб, "чапдан фалончи", "ўнгдан тўртинчи бу писмадончи" деб ёзиб чиққанман.
Кўчага чиқиб қўй боқа бошлаганимдан сўнг Тўқоч хола мени яхшигина таниб қолди ва қайтиб ўз отамнинг эшигидан ҳайдамайдиган бўлди.
Мен эса унинг оғримаган бошини ҳар хил саволлар билан оғрита бошладим: "нега исмингиз Тўқоч? Очмисиз ёки тўқмисиз?"
Биринчи ҳикоям-республика радиоси ўтказган танловда ғолиб чиққан пайтда ўн ёш эдим. Кейин шеърлар ҳам ёза бошладим ва дарров мактабда маълум ва машҳур шоирага айланиб қолдим.
Исмим ёнига энди "шоира" деган сўз қўшилди. Негалигини билмайман, ўтиб кетаётсам ўғил болалар ҳам минғирлаб гап отадиган бўлишди. Асосан катта синфдагилар...
Ўшандаям қўй боқардим. Қўйларим эса ҳалиям ҳақиқий муҳлисларим эди. Барча шеърларимнинг илк тингловчилари яъни!
Қўйлар билан ишлаб менда ўзига ҳос кўникма ҳосил бўлди. Катта-катта адибларимиз йиғилган давраларга ҳам қўрқмасдан чиқиб шеър ўқийдиган бўлдим. Залда ким ўтирганининг фарқи қолмаганди.
Ўнинчи синфгача мактабда тузук қуруқ ўқимаганман. Сабаби тадбирлар кўп, хатто ёзда ҳам қанақадир мушоиралар ва йиғинлар бўлиб турарди.
Ҳуллас, учрашмаган шоир, ёзувчим қолмади.
Отам ҳар доим ҳаволаниб кетишимдан қўрқардилар. Бизнинг оиламизда тарбия азалдан қаттиқ бўлган.
Мен кенжатой эдим. Эркалигим ўзига яраша. Аммо дунёйим-одамлардан узоқ бошқа бир дунё эди.
Кунлардан бир куни кўчамизда қўй боқиб ўтирсам, ёнимга қўшни қиз келди. Бу пайтда ўн беш ёш эдим ва "бу гўзал ўн беш ёшда!" деган аҳмоқона қўшиқ роса хит бўлган пайтлар эди.
Мадина билан бироз гаплашдик. У менга ўзим бехабар қолган гапни айтди. Айтишига қараганда ўзим билмаган ошиғим бормиш ва у ҳар куни мен қўй боқаётган пайтим ўртоғи билан велосепедда ёнимдан ўтармиш...