ҲИЖРОН
Бошим букиб қўйиб ўлим-азасиз,
Тўйга борган ўйинчидек шод ҳижрон.
Ёрсиз мазмунсизман, ёрсиз мазасиз...
Балки, унга бегона ва ёт ҳижрон.
Ер юзида юлдуздан кўп бандалар,
Ҳаммасининг лабларида ҳандалар.
Нега ҳадеб битта одам танланар,
Нега фақат мени айлар ёд ҳижрон?
Мени хазон қилгудайин шаштинг бор,
Имконимдан минг бор узун дастинг бор.
Нима қилдим, менда нима қасдинг бор,
Сен ҳам гўё бир одамий зот, ҳижрон!
Ҳийла қилиб чиқиб бўлмас йўлингдан,
Уриб қочиб кетолмайман қўлингдан.
Тутқунингман, маҳкумингман, қулингман,
Осгил мени, отгил мени, сот, ҳижрон!
Толейимга ёзилгани қарғишдай,
Бошқаларга висол оддий бир ишдай.
Мен замондан ортда қолган дарвишдай...
Дод дастингдан, дод дастингдан, дод, ҳижрон!
✍️ Иқбол МИРЗО
@sheriat_olami
Бошим букиб қўйиб ўлим-азасиз,
Тўйга борган ўйинчидек шод ҳижрон.
Ёрсиз мазмунсизман, ёрсиз мазасиз...
Балки, унга бегона ва ёт ҳижрон.
Ер юзида юлдуздан кўп бандалар,
Ҳаммасининг лабларида ҳандалар.
Нега ҳадеб битта одам танланар,
Нега фақат мени айлар ёд ҳижрон?
Мени хазон қилгудайин шаштинг бор,
Имконимдан минг бор узун дастинг бор.
Нима қилдим, менда нима қасдинг бор,
Сен ҳам гўё бир одамий зот, ҳижрон!
Ҳийла қилиб чиқиб бўлмас йўлингдан,
Уриб қочиб кетолмайман қўлингдан.
Тутқунингман, маҳкумингман, қулингман,
Осгил мени, отгил мени, сот, ҳижрон!
Толейимга ёзилгани қарғишдай,
Бошқаларга висол оддий бир ишдай.
Мен замондан ортда қолган дарвишдай...
Дод дастингдан, дод дастингдан, дод, ҳижрон!
✍️ Иқбол МИРЗО
@sheriat_olami