БАҲОРА
Айрилиқ ондаги кўз ёшларингни,
Ёмғирлар ёдимга солди Баҳора!
Сенсизликда синаб бардошларимни,
Баҳор яқинлашиб қолди Баҳора!
Тириклик бошдаги энг буюк ғамми,
Севгисиз ҳам тирик юрганим камми,
Ҳеч йўқ тушларингга кирмаяпманми,
Баҳор яқинлашиб қолди Баҳора!
Еру Осмон яқин орамиз йироқ,
Бизни қовуштирар қачондир тупроқ,
Тупроқни уйғотиб азизам бироқ,
Баҳор яқинлашиб қолди Баҳора!
Бировга буюрмас бировнинг ҳасми,
Шўрлик пешонамда гулмиди, хасми,
Баҳор ва муҳаббат дугонамасми,
Баҳор яқинлашиб қолди Баҳора!
Баҳорим сен эдинг, кутган боғ эдим,
Келсанг гуллар эдим, кўнгли чоғ эдим,
Суратингга боқиб пичирлаб дедим:
"Баҳор яқинлашиб қолди Баҳора!"
Давондан кўринмас исминг бор терак,
Тўҳтагунча исминг унутмас юрак,
Мана шу баҳор ҳам чидашим керак,
Баҳор яқинлашиб қолди Баҳора!
Дардимни сўрама, дардларингни айт,
Ёшлик қучоғига хаёлингда қайт,
Мирзо битаверар энди ўтли байт,
Баҳор яқинлашиб қолди Баҳора!
Mirzo_Karim
@sheriat_olami
Айрилиқ ондаги кўз ёшларингни,
Ёмғирлар ёдимга солди Баҳора!
Сенсизликда синаб бардошларимни,
Баҳор яқинлашиб қолди Баҳора!
Тириклик бошдаги энг буюк ғамми,
Севгисиз ҳам тирик юрганим камми,
Ҳеч йўқ тушларингга кирмаяпманми,
Баҳор яқинлашиб қолди Баҳора!
Еру Осмон яқин орамиз йироқ,
Бизни қовуштирар қачондир тупроқ,
Тупроқни уйғотиб азизам бироқ,
Баҳор яқинлашиб қолди Баҳора!
Бировга буюрмас бировнинг ҳасми,
Шўрлик пешонамда гулмиди, хасми,
Баҳор ва муҳаббат дугонамасми,
Баҳор яқинлашиб қолди Баҳора!
Баҳорим сен эдинг, кутган боғ эдим,
Келсанг гуллар эдим, кўнгли чоғ эдим,
Суратингга боқиб пичирлаб дедим:
"Баҳор яқинлашиб қолди Баҳора!"
Давондан кўринмас исминг бор терак,
Тўҳтагунча исминг унутмас юрак,
Мана шу баҳор ҳам чидашим керак,
Баҳор яқинлашиб қолди Баҳора!
Дардимни сўрама, дардларингни айт,
Ёшлик қучоғига хаёлингда қайт,
Мирзо битаверар энди ўтли байт,
Баҳор яқинлашиб қолди Баҳора!
Mirzo_Karim
@sheriat_olami