Сиз истеъмолчимисиз ёки маҳсулотми?
Масалан, 1та блогернинг блогини текинга ўқийсиз. Бу вақтнинг ўзида блогер реклама олади. У пулни реклама орқали топади. Демак, у сизнинг эътиборингизни реклама берувчига маҳсулот сифатида сотади.
Мазкур бизнес моделларда фойдаланувчи маҳсулот эмас, балки маълумот манбаи ва реклама объектидир. Facebook, Instagram, Google каби платформалар айнан шундай моделлар орқали миллиардлаб даромадга эга бўлади. Фойдаланувчи тўғридан-тўғри пул тўламайди, лекин уларнинг маълумотлари ва эътибори асосий товар бўлади.
Масалан, обуна учун тўлов қилинадиган ёпиқ каналлар, одатда, қимматли ва эксклюзив контент, маълумот ёки хизматлар тақдим этувчи платформалар ҳисобланади. Бундай каналлар бизнес модели оддий реклама асосида ишловчи каналларга нисбатан бир неча фарқли жиҳатларга эга:
Ёпиқ платформанинг моҳияти:
✅ Тўлов асосида ишлайдиган ёпиқ платформа ёки каналлар обуначиларнинг маълумотларини сотмасдан, аниқ ва очиқ иқтисодий муносабат ўрнатади.
✅ Канал эгалари мижозларни ушлаб қолиш учун мунтазам равишда юқори қийматли ва қимматли контент тайёрлайдилар.
✅ Фақат қизиққан ва пул тўлашга тайёр бўлган инсонлар аудиторияни ташкил этади.
Netflix, Spotify Premium, The New York Times обуна платформалари ҳар бир соҳада ўзининг қулайликлари ва эксклюзивлигини таклиф қилиб, фойдаланувчиларга юқори қийматли маҳсулот ва хизматлар тақдим этади.
Агар сиз маҳсулот учун пул тўламасангиз, сиз маҳсулот бўлиш эҳтимолингиз юқори. Иккаласиниям яхши ёки ёмон демоқчи эмасман булар шунчаки-бизнес моделлар.
👉 @Shahzod_proconsultant 👈