#РУҲИЯТ
📝✨ГУЛ ВА АЁЛ
Ғунча очилмасдан қадри баланддир,
Гул бўлиб очилса, қалбга пайванддир,
Нафосат қадрини билган инсоннинг
Қўли ҳам, қалби ҳам гул ила банддир.
Аммо, сўлганида кўнгил ғашланар,
Кераксиз буюмдек четга ташланар.
Бўлак ғунчаларга ёки гулларга
Интиқ қарашлар ҳам аста бошланар...
Қиз фарзанд ғунчадир, қалбга пайванддир,
Гул бўлмай туриб ҳам қадри баланддир.
Меҳринг жўшиб турар кулиб юрганда,
Қалбинг дуо ила тун-у кун банддир.
Ғунча қизинг келин бўлиб гул бўлар,
Она бўлиб фарзанд учун қул бўлар.
Кеча-кундуз тиним билмас, уйқу йўқ,
Энг қадри паст ким десанг ҳам, ул бўлар.
Ўзи гулдир, лек гулча ҳам қадри йўқ,
Баъзан ҳатто бир қулча ҳам қадри йўқ.
Энг қадри паст ким десанг ҳам, барибир,
Қулми, чўри, бас, улча ҳам қадри йўқ.
Она азиз, улуғ деб кўп алқаймиз,
Муқаддас деб фақат сўзда мақтаймиз.
Пойингизга гул пояндоз деб тун-кун,
Алқаймиз, мақтаймиз, асли алдаймиз.
Гул хор бўлар тамом қуриб сўлганда.
Аёл хордир ҳатто она бўлганда.
Тирикликда ким ҳам билар қадрини,
Она иззат топар фақат ўлганда.
Гул очилса, турар уйнинг тўрида,
Она қадрин топар фақат гўрида.
🕊Шаҳобиддин Одил✍
Мен бу шеърни ич-ичимдан йиғлаб туриб ёздим. Чунки, айнан шундай ҳолатларга кўп гувоҳ бўлганман.
Биз эркаклар на онамизнинг, на опа-сингилларимизнинг, на аёлимизнинг, на қизимизнинг ва на келинимизнинг қадрига тўлиқ ета олмаймиз.
Уларнинг меҳри, садоқати, фидоийлиги, хизматлари биз учун оддий ҳолдек туюлади. Кўпинча унча эътибор ҳам бермаймиз.
Афсуски, йўқотганимиздан сўнггина уларнинг ўрни, қадри қанчалик баланд эканини англаймиз...
Қанийди, йўқотмасдан олдин қадрларига ета олсак...
Ҳеч бўлмаганда, биз деб азоб чекишларига сабаб бўлмасак...
@Shahobiddin_Odil