#РУҲИЯТ
📝 ДИЛГА ХИТОБ
Нега мени бунча қийнайсан,
Қўрқмайсанми Аллоҳдан, эй дил?
Қайғу дейсан, аламлар дейсан...
Мусийбатлар ўткинчи, ахир!
Ғамлар битар, дард-алам кетар,
Зулумотни ёритар бир нур.
Ёлғиз шунча йиғладинг, етар,
Иймонга кел, иймон билан тур.
Ўтмиш эмас, бугун чин ҳаёт,
Бугундадир эртанги нажот.
Бахт истасанг, унга интилгил,
Ҳасратларинг улоқтириб от.
Бу дунёнинг бори эрур шу–
Бир кун шодлик, эртаси қайғу.
Чин мусийбат Ҳаққдан қочмоқдир,
Ҳаққ биландир бахтимиз мангу.
🕊Шаҳобиддин Одил✍
@Shahobiddin_Odil
📝 ДИЛГА ХИТОБ
Нега мени бунча қийнайсан,
Қўрқмайсанми Аллоҳдан, эй дил?
Қайғу дейсан, аламлар дейсан...
Мусийбатлар ўткинчи, ахир!
Ғамлар битар, дард-алам кетар,
Зулумотни ёритар бир нур.
Ёлғиз шунча йиғладинг, етар,
Иймонга кел, иймон билан тур.
Ўтмиш эмас, бугун чин ҳаёт,
Бугундадир эртанги нажот.
Бахт истасанг, унга интилгил,
Ҳасратларинг улоқтириб от.
Бу дунёнинг бори эрур шу–
Бир кун шодлик, эртаси қайғу.
Чин мусийбат Ҳаққдан қочмоқдир,
Ҳаққ биландир бахтимиз мангу.
🕊Шаҳобиддин Одил✍
@Shahobiddin_Odil