#РУҲИЯТ
📝 "ҲАЁТ ҚОНУНИ"
Йиртқичлик ёмон, деб биз,
Ов қилиб гўштин еймиз...
Оқлашчун ўзимизни:
"Ҳаёт қонуни", деймиз...
Ўхшаб қолса овимиз,
Кўпайтириб довимиз,
Ҳаром-ҳалолга боқмай,
Ёғлайдирмиз човимиз.
Бундан бадтардир аммо,
Биздаги зўр муаммо.
Бирор жон тубанликда
Бизга етолмас асло.
Жигар қонин ичганлар,
Инсон гўштин еганлар,
Одам этин ҳалол деб,
Тўнғиз ҳаром деганлар...
Кўп эрур бундайлар ҳам,
Ўзи ўзига ҳакам,
Насли инсон-у, аммо,
Фақат номидир одам.
Ғийбат қилган ҳар инсон,
Одамхўрдир бегумон.
Тўнғиз гўштин егани
Бундан кўра кўп осон.
Гарчи ҳаромдир гоҳи,
Камроқ эрур гуноҳи...
Аммо, ҳар ғийбатчининг
Шайтон эрур ҳамроҳи.
Ғийбат-бўҳтон дедирар.
Инсон гўштин едирар,
Иймонингни ўғирлаб,
Инсофингни ҳам қирар.
1974–2024й.
🕊Шаҳобиддин Одил✍
@Shahobiddin_Odil
📝 "ҲАЁТ ҚОНУНИ"
Йиртқичлик ёмон, деб биз,
Ов қилиб гўштин еймиз...
Оқлашчун ўзимизни:
"Ҳаёт қонуни", деймиз...
Ўхшаб қолса овимиз,
Кўпайтириб довимиз,
Ҳаром-ҳалолга боқмай,
Ёғлайдирмиз човимиз.
Бундан бадтардир аммо,
Биздаги зўр муаммо.
Бирор жон тубанликда
Бизга етолмас асло.
Жигар қонин ичганлар,
Инсон гўштин еганлар,
Одам этин ҳалол деб,
Тўнғиз ҳаром деганлар...
Кўп эрур бундайлар ҳам,
Ўзи ўзига ҳакам,
Насли инсон-у, аммо,
Фақат номидир одам.
Ғийбат қилган ҳар инсон,
Одамхўрдир бегумон.
Тўнғиз гўштин егани
Бундан кўра кўп осон.
Гарчи ҳаромдир гоҳи,
Камроқ эрур гуноҳи...
Аммо, ҳар ғийбатчининг
Шайтон эрур ҳамроҳи.
Ғийбат-бўҳтон дедирар.
Инсон гўштин едирар,
Иймонингни ўғирлаб,
Инсофингни ҳам қирар.
1974–2024й.
🕊Шаҳобиддин Одил✍
@Shahobiddin_Odil