#РУҲИЯТ
📝 ВАСИЙЛА
Ўзимни гўёки тақводор билиб,
Дуо қилай десам васийла* қилиб,
Бир солиҳ амалим топа олмадим,
Пинҳон айбларимни ёпа олмадим...
Роббимдан уялдим ҳар гуноҳимдан,
Ҳаттоки, ҳилватда чеккан оҳимдан.
Гарчи кўринишим бир авлиёдек,
Барча амалларим гўё риёдек.
Қўрқиб кетдим буткул ваҳима босиб,
Сал қолса, ўзимни қўярдим осиб...
Иймоним асради қилмоқдан гуноҳ,
Сўнг солиҳ бир дўстдан изладим паноҳ.
На содиқ Дўст топмай, на Солиҳ, ҳайрон–
Орзуларим синди, қалб бўлди вайрон...
Кошки, бу кунларни кўрмасам эди,
Ёлғиз Ўзингдирсан умидим энди...
Мен Сени Роббим деб билганим ҳақдир,
Розиман бошимга не қилсанг тақдир.
Сенга қуллигимдан қилгум ифтихор!
Илоҳо, "бандам" де мени ҳам бир бор...
———
*васийла–кўп маъноли сўз. Бир маъноси–"восита",
"восита қилиш", "бирор илтимосини айтиш учун кимнидир ёки ниманидир ўртага қўйиб "мана шунинг ҳурматидан..." деб илтижо қилиш, сўраш...
🕊Шаҳобиддин Одил✍
@Shahobiddin_Odil
📝 ВАСИЙЛА
Ўзимни гўёки тақводор билиб,
Дуо қилай десам васийла* қилиб,
Бир солиҳ амалим топа олмадим,
Пинҳон айбларимни ёпа олмадим...
Роббимдан уялдим ҳар гуноҳимдан,
Ҳаттоки, ҳилватда чеккан оҳимдан.
Гарчи кўринишим бир авлиёдек,
Барча амалларим гўё риёдек.
Қўрқиб кетдим буткул ваҳима босиб,
Сал қолса, ўзимни қўярдим осиб...
Иймоним асради қилмоқдан гуноҳ,
Сўнг солиҳ бир дўстдан изладим паноҳ.
На содиқ Дўст топмай, на Солиҳ, ҳайрон–
Орзуларим синди, қалб бўлди вайрон...
Кошки, бу кунларни кўрмасам эди,
Ёлғиз Ўзингдирсан умидим энди...
Мен Сени Роббим деб билганим ҳақдир,
Розиман бошимга не қилсанг тақдир.
Сенга қуллигимдан қилгум ифтихор!
Илоҳо, "бандам" де мени ҳам бир бор...
———
*васийла–кўп маъноли сўз. Бир маъноси–"восита",
"восита қилиш", "бирор илтимосини айтиш учун кимнидир ёки ниманидир ўртага қўйиб "мана шунинг ҳурматидан..." деб илтижо қилиш, сўраш...
🕊Шаҳобиддин Одил✍
@Shahobiddin_Odil