102 йиллик ҳазил ва ҳаёт саҳни
У бир асрдан зиёд умри давомида не-не даврларни кўрди, турли сиёсий-ижтимоий босқичларни босиб ўтди, бироқ ўз юзи, ўзига хос қалами ва миллий ҳажв, юмор анъаналарини йўқотмади.
Инчунун, ҳозирги кунда ҳам "Муштум" ўз нуфузини сақлаб, ёшлар ва катталар учун бирдек қизиқарли, танқидий ва ҳаётбахш сатирик материаллар билан бойиб бормоқда.
102 ёшинг муборак, "Муштум" бобо! Сенинг жамоангда ишлаш фахр, ифтихор, ғурур ва масъулиятдир! Кулгу ва ҳақиқатга йўғрилган сатрларинг узоқ йиллар давом этсин!
https://t.me/yangihayot_gazetasi
Бугун Ўзбекистон матбуотининг жонли афсонаси, Абдулла Қодирий асос солган нашр – "Муштум" журнали 102 ёшга тўлди!1923 йилда асос солинган бу машҳур ҳажвий нашр бир асрдан зиёд вақт давомида нафақат кулдириб, балки ўйлатиб, ҳаёт ҳақиқатларини ўзига хос мазмун билан акс эттириб келмоқда. Ҳақ гап. "Муштум" – бу халқ дардини ҳазил орқали айта олган, жамиятдаги муаммоларни нозик, ўткир ва тафаккурга чорловчи услуб билан ёритган минбар.