“Раҳбар аёллар мактаби” махсус малака ошириш дастурининг янги мавсуми бошланди
Пойтахтимиздаги “Ёшлар ижод саройи”да “Раҳбар аёллар мактаби” дастури янги мавсумининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ҳамда Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ҳамкорлигида ташкил этилган дастурда Олий Мажлис аъзолари, Президент Администрацияси вакиллари, ҳукумат аъзолари, вазирлик ва идоралар масъуллари, ўқув дастури иштирокчилари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.
Дастур режаси 12 ҳафтага мўлжалланган бўлиб, аудитория машғулотлари, маҳорат дарслари, маҳаллий стажировка (дублёрлик), вазирлик ва марказий идораларда стажировка, лойиҳа ишини тайёрлаш ва уни ҳимоя қилиш босқичларидан иборат.

Дастурнинг ушбу мавсумида давлат бошқарувининг турли соҳалари ва таълим тизимида фаолият олиб бораётган юқори касбий салоҳиятга эга, ташаббускор ва ислоҳотларни амалга оширишда фаол иштирок этаётган 100 нафар хотин-қизлар саралаб олинди.