Postlar filtri


Хорижда таълим олиб қайтган ёшлар Миллий кадрлар захирасига тўғридан-тўғри киритилади, улар давлат органларига танловсиз ишга олинади.

Ҳар йили саралашдан ўтган 1 минг нафар ёшлар дунёнинг “Топ-100” олийгоҳларига юборилиб, ўқиш ва яшаш харажатлари қоплаб берилади.


Huquqiy axborot dan repost
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Ҳомиладорлиги ёки фарзанди борлиги сабабли ходимни ишдан бўшатишга тақиқ жорий этилди


Қонун (ЎРҚ-1030-сон, 13.02.2025 й.) билан Меҳнат кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

⚡️ Қонун билан Меҳнат кодексига “Ягона миллий меҳнат тизими” идоралараро дастурий-аппарат мажмуида электрон шаклдаги меҳнат шартномасини расмийлаштириш тартибини жорий этишни, иш ҳақи сақланмайдиган таътил давомийлигини белгилаш тартибини ва ходимнинг ўртача иш ҳақини ҳисоблаш тартибини ўзгартиришни назарда тутувчи қўшимча ва ўзгартиришлар киритилмоқда.

📜 Шунингдек “Таълим тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ ходимлар кечки ёки сиртқи таълим шаклида ўқиши мумкин бўлган таълим ташкилотларининг турларини аниқлаштирувчи ўзгартиришлар киритилмоқда.

🚫 Бундан ташқари, ҳомиладорлиги ёки фарзанди борлиги сабабли ходимни ишдан бўшатишга тақиқ жорий этилмоқда.

🌐 Киритилаётган ўзгартиришларга кўра, давлат органлари ва ташкилотлари ишга қабул қилиш чоғида ишга кираётган шахснинг паспортига ёки идентификацияловчи ID-картасига, меҳнат дафтарчасига оид маълумотларни мустақил равишда, шу жумладан ахборот тизимларидаги идоралараро интеграциялашув платформалари орқали сўраб олади.

✔️ Давлат фуқаролик хизматчиларининг меҳнатга оид муносабатларига нисбатан меҳнат тўғрисидаги қонунчиликнинг амал қилиши “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Қонун билан тартибга солинмаган қисми бўйича татбиқ этилиши белгиланди.

📌Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


Президент Шавкат Мирзиёев раислигида олимпия ва паралимпия ҳаракатини янада ривожлантириш, оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш ҳамда аҳоли жисмоний фаоллигини ошириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилишида белгиланган асосий вазифалар.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Бугун Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд топган кун

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat


#Матбуот_cаҳифаларида

Ўзбекистонда хотин-қизларни раҳбарликка тайёрлашнинг ўзига хос миллий модели шаклланмоқда

"Янги Ўзбекистон" газетасининг жорий йил 13 февралдаги 31-сони чоп этилди. Ижтимоий-сиёсий нашрнинг бу галги сонида ҳам қатор долзарб масалалардаги мақолалар, хабарлар босилди.

Жумладан, Агентлик масъул ходими, юридик фанлар бўйича фалсафа доктори Фарангиз Авазбекованинг мақоласи эълон қилинди.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ўзбекистон делегацияси Бутунжаҳон ҳукумати саммитида иштирок этмоқда


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Давлат_хизматчиси

⚡️Нуршод
Нурқулов: Давлат хизматчисини халқ олдидаги масъулият доим қийнаб туриши керак

Н.Нурқулов "Эл-юрт умиди" жамғармаси стипендиати. У давлат кўмаги билан АҚШдаги нуфузли ОТМда таҳсил олиб қайтган.

"Давлат хизматчиси" рукнимизнинг бу галги қаҳрамони Рақамли технологиялар вазирлиги Рақамли ҳукуматни ривожлантириш бошқармаси бош мутахассиси Нурқулов Нуршод Олимович. У давлат хизматчилари оиласида улғайган.

— Болаликдан IT ва сиёсатга жуда қизиққанман. Хорижда ўқиш иштиёқи кучли эди ва тинчлик бермасди. "Эл-юрт умиди" жамғармасига умидсизлик билан ҳужжат топширганман, — дейди у.

Хорижда ўқиб қайтиб, давлат хизматида ишлаётган ёш ва салоҳиятли кадр бугун қандай лойиҳалар билан банд? Унинг давлат бошқаруви, давлат хизматчиларининг миссиялари ҳақидаги қарашлари қандай...

📱 Youtube саҳифамизда батафсил томоша қилинг.


🟣#Брифинг

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томоиндан давлат хизматчилари малакасини ошириш бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан

АОКАда Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг шу мавзуда брифинги бошланди.

Жараённи ушбу ҳавола ҳамда Ўзбекистон телеканали орқали тўғридан-тўғри кузатишингиз мумкин.


📹

Дубай шаҳрида Бутунжаҳон ҳукуматлар саммити 2025 бўлиб ўтмоқда

Бу йил саммит 6000 дан ортиқ иштирокчини, жумладан, давлатлар, ҳукуматлар раҳбарлари, халқаро ташкилотлар, экспертлар ва бизнес вакилларини бирлаштирди. Унда Ўзбекистон делегацияси аъзолари ҳам иштирок этмоқда.

Бутунжаҳон ҳукуматлар саммити (World Governments Summit) 2013 йилдан бошлаб ҳар йили Дубайда ўтказилиб келинади.

▫️Трансляцияни кузатиш


2025 йилга мўлжалланган Давлат дастурига кўра, давлат фуқаролик хизмати меритократия, ҳалоллик ва профессионаллик тамойиллари асосида такомиллашади


Инсон ресурсларини стратегик режалаштириш тизими босқичма-босқич жорий этилади

Бухорода халқаро эксперт иштирокида семинар ташкил этилди.

Таъкидлаш жоизки, Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан давлат фуқаролик хизматида инсон ресурсларини стратегик режалаштириш тизимини амалиётга босқичма-босқич жорий этиш мақсадида амалий ишлар олиб борилмоқда. Жумладан, Агентлик  томонидан “Давлат органларида инсон ресурсларини таҳлил қилиш ва режалаштириш бўйича намунавий йўриқнома” ишлаб чиқилди.

Шунингдек, Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) билан ҳамкорликда хорижий ва маҳаллий экспертларни жалб этган ҳолда давлат фуқаролик хизматида инсон ресурсларини стратегик режалаштириш тизимини амалиётга жорий этиш бўйича манзилли ишлар олиб борилмоқда.


⚡️Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг ҳафталик дайжести

▫️
Қорақалпоғистонда қадрлар билан ишлаш соҳасида амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилинди, самарали фаолият юритган соҳа мутахассислари рағбатлантирилди.

▫️Денов тадбиркорлик ва педагогика институтида Карьера маркази иш бошлади.

▫️"Бошқарувда тажриба" рукни доирасида Австриянинг бошқарув тизими ҳақида маълумот берилди.

▫️Давлат доралари ва ташкилотларидаги бўш иш ўринларига номзодлар танлов орқали сараланмоқда.

▫️Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги давлат хизмати соҳасида Малайзия Бош вазири ҳузуридаги Давлат хизмати департаменти билан ҳамкорлик ўрнатади.

▫️Эксперт шарҳи: Давлат бошқаруви кадрларини тайёрлаш бўйича Малайзия билан ҳамкорликнинг янги даврига қадам қўйилмоқда.

▫️Қорақалпоғистонда Миллий кадрлар захирасига киритилган номзодлар учун малака ошириш курси ташкил этилди.

▫️Давлатобод туманида фаолият юритаётган кадрлар малакасини оширди.

▫️Давлат фуқаролик хизматчилари учун "Сиёсий-маърифат соати"нинг навбатдаги сони тақдим қилинди.

Бошланган янги иш ҳафтангиз муваффақиятли ва хайрли ўтсин!


"Taraqqiyot strategiyasi" markazi dan repost
✍️2025-YILGA MOʻLJALLANGAN DAVLAT DASTURI QABUL QILINDI

Joriy yilning 8–22-yanvar kunlari mazkur Davlat dasturi loyihasi keng jamoatchilik muhokamasidan oʻtkazildi. Muhokamalar jarayoni ommaviy axborot vositalari va ijtimoiy tarmoqlarda keng yoritilib, aholi oʻrtasida katta qiziqish uygʻotdi hamda fuqarolarni faol ishtirok etishga ragʻbatlantirdi.

Muhokamalarda nafaqat yurtdoshlarimiz, balki xalqaro hamjamiyat va xorijda istiqomat qiluvchi vatandoshlarimiz ham faol qatnashib, oʻz qimmatli taklif va mulohazalarini bildirdi.

Jamoatchilik va ekspertlarning faol ishtiroki natijasida loyiha sezilarli darajada takomillashtirildi va unga muhim oʻzgartishlar kiritildi. Xususan, bildirilgan fikr va takliflar asosida 100 ga yaqin konseptual, mingdan ziyod aniqlik kirituvchi va tahririy takliflar Davlat dasturi loyihasida aks ettirildi.

Ushbu dasturni samarali amalga oshirishda jamoatchilik va ekspertlar bilan hamkorlikni davom ettirishga umid qilamiz.

Barcha faollarga samimiy minnatdorchilik bildiramiz!


Markaz rasmiy sahifalari
Telegram | Facebook | Twitter | Youtube


Гаровга қўйилган мулкни нотариусга бориб, тақиқ қўйиш амалиёти бекор бўлади

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантириш бўйича асосий вазифалар муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Банклар жорий йилда масофавий хизмат кўрсатишни камида 30 фоизга ўстириши муҳимлиги таъкидланди. Мисол учун, кадастр, солиқ, адлия идораларининг базаси банклар ахборот тизимига интеграция қилинса, гаровга қўйилган мулкни нотариусга бориб, тақиқ қўйиш амалиёти бекор бўлади.

Мутасаддиларга онлайн кредит олиш тартибини соддалаштириш бўйича қарор ишлаб чиқиб, киритиш топширилди.




Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Қорақалпоғистонда Миллий кадрлар захирасига киритилган номзодлар учун малака ошириш курси ташкил этилди


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Президент Шавкат Мирзиёев Бош вазир Анвар Иброҳим билан биргаликда Ўзбекистон-Малайзия бизнес форумида иштирок этди




Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Давлат идоралари ва ташкилотларидаги бўш иш ўринларига номзодлар танлов орқали сараланмоқда


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Эксперт_шарҳи

Мен ОТМнинг иккинчи босқичида ўқийман. 3 нафар вояга етмаган фарзандим бор. Менга ва менга ўхшаганларга давлат хизматига ишга киришда қанақадир имтиёзлар борми?

Тошкент давлат юридик университети катта ўқитувчиси, эксперт Муҳаммадамин Каримжонов ушбу мурожаатга батафсил жавоб беради.

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.