GOLD FIZIKA dan repost
1800 йиллар оҳири, 1900 йиллар бошида Япония ўзининг талабаларини Германияга ўқишга юборади. Илм талабида юрган Усо Херо исмли талаба йигит, авто двигителлар соҳасида ўқиркан, бир куни бир бузуқ двигителни тузатиб устозига олиб келиб ишлатиб кўрсатади.
Устози ундаги қобилиятни кўриб, унга бошқа бир бузуқ двигител беради ва ундан шуни тузатишни сўрайди.
Двигителни ётоқхонасига олиб келган талаба уни қисмларга ажратади ва ҳар бир қисмни расмини қоғозга тушириб рақамлаб чиқади, оҳир оқибат бир қанча уринишлардан кейин уни ҳам тузатади ва уни устозини олдига олиб бориб кўрсатади.
Талабанинг бу уринишлари ва изланишлари университетда юқори баҳоланади ва албатта бу ҳаракатлар ўша даврда Япония императори қулоғигача етиб боради.
Япония императори, талабанинг бу ҳаракатларини юқори баҳолаб ўша даврдаги Япон пул бирлигида 5,000 ҳадя қилади ва талабани ўзини ҳузурига чақиради.
Усо Херо, император билан учрашувни:
-Мен ҳали император билан учрашишга тайёр эмасман деб рад этади. Олган беш минг мукофотига мотор йиғиш учун асбоб-ускуналар сотиб олади.
Лекин минг афсуслар бўлсинки, бир қанча асбоб ускуналар билан мотор йиға олмаслигини англаб етади ва мотор ишлаб чиқарувчи заводга ишга киради ва шу тариқа заводда 9 йил ишлайди.
Орадан 9 йил ўтгач ниҳоят Усо Херо, 10та мотор ясаб, Япон императори ҳузурига боради.
У моторларни ишлатиб, императорга кўрсатганда, император:
- Мана энди биз ғарбни ғазот қилдик! Бу моторларни овози менга дунёдаги барча мусиқаларни овозидан ёқимлироқ дейди!
(Ҳимматни қаранг! Император шунақа бўлгандан кейин, уни аҳолиси қанақа бўлсин?! Мусиқа ва чолғучилик мактаби қурамиз демаган экан!)
Шунда Усо Херо тарих зарварақларига олтин билан ёзиладиган шу гапларни айтади:
-Мен асли Самурайлар оиласиданман. (Самурайлар оиласи Японияда олий насаб оилалар тоифасидан)
Мен шу мавқега, шу натижага эришиш учун, 9 йил заводда ишлаганимда, у ердаги қийинчиликларга, машаққатларга, мудирлар, инженерларни гап сўзларига чидадим. Ва мен билардимки, бу миллат учун, бу давлат учун, мен шу натижага эришишим керак ва миллат келажаги учун қурбон бўлишга тайёр эдим дейди!
Ана сизга ҳиммат, ана юрт учун, миллат учун, Ватан учун, келажак учун қилинган меҳнат, сабр ва матонат!
Хулоса шуки, агар миллатни юксалтирмоқчи бўлсак, илм билан юксалтиришимиз мумкин! Балки бу йўлда жон фидо, мол фидо бўлар, лекин илмсиз, қоронғу ғор ичида йўл тополмаган саргардон сифатида ўтиб кетаверамиз...
Роббим ҳаммамизга манфаатли илм берсин!
Shoxruh Mirzo