Isroil Tillaboyev blogi dan repost
Бир немис профессори ҳуқуқ фанидан бўлиб ўтаётган ёзма имтиҳон пайтида бутун курсни мана шу битта масала билан йиқитди:
— Иккита қўшнининг масаласини ҳал қилиш керак. Бирининг уйида ўсаётган олма дарахти иккинчисининг уйидаги лола экилган боққа эгилган бўлиб, ҳар олма тушганида чиройли бўлиб гуллаган нимжон лола сопларини синдиради...
Талабаларга бу масала оддий бўлиб туюлиб, айримлари боғбоннинг ёнини олса, бошқалари гулчини ҳимоя қила бошлашди. Улар Германия қонунчилигида мавжуд деярли барча тартиб-қоидаларни бирма-бир айта бошлашди.
Натижада шу нарса аён бўлдики, олмалар кузга яқин тўкилса, лолалар баҳорда гулларкан. Профессор ҳаётда рўй бермайдиган масалани ўртага ташлаган экан. Талабаларнинг қаршилигига, профессор совуққонлик билан:
— Ҳар хил тартиб-қоидаларни излашдан аввал, ақлни озгина тўғри ишлатиш керак,- деб жавоб берибди!
@domlajon
t.me/domlajon