Расмий хабарлар I Официальные новости


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.
Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


#БУГУН_ТУҒИЛГАН_КУН

"Ўзагролизинг" АЖ Бошқарув раиси матбуот котиби - ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Мирзаева Сарвиноз Зафар қизи 2000 йил 12 мартда Тошкент шаҳрида туғилган. У 2023 йилдан буён ушбу лавозимда ишлайди.


С.Мирзаева 2018-2023 йиллардан "Менинг юртим"да, "Зўр ТВ"да ва бошқа ташкилотларда фаолият юритган.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Париж шаҳрига келди.

Мамлакатимиз етакчисини Франция миллий таълим, олий таълим ва илмий тадқиқотлар вазири Элизабет Борн, Париж ҳарбий округи қўмондони генерал Лоик Мизон ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Давлатимиз раҳбари Франциядаги бир гуруҳ ватандошларимиз билан суҳбатлашди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк


🇺🇿🇫🇷 Франция билан савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлик

✅ 2017-2024 йилларда мамлакатлар ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 4,4 баробарга, 257,2 млн доллардан (2017 й.) 1,13 млрд долларга (2024 й.) ошди.

2024 йилда экспорт 795,1 млн.долларни ташкил этди.
2024 йилда импорт 336 млн. долларни ташкил этди.

Ўзбекистонда Франция инвестицияси иштирокида 50 та корхона фаолият юритмоқда.

✅2017-2024 йилларда Франциядан Ўзбекистонга киритилган тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва кредитларнинг умумий ҳажми 654 млн долларга етди.

Батафсил Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази инфографикасида.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк


🏭 Цемент заводларига қандай экологик талаблар белгиланган?

📎Ўзбекистонда фаолият юритадиган ҳар қандай саноат корхонаси, хусусан, цемент заводлари давлат экологик экспертизасининг ижобий хулосасини олиш лозим.

📎Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг "Атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш механизмини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги қарорида алоҳида белгилаб қўйилган.

📎Цемент заводлари учун бир қанча талаблар мавжуд. Хусусан, аҳолига яқин ҳудудлар, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар ва ўрмон хўжалиги ҳудудлари ҳамда уларга яқин жойларда цемент заводлари қуриш тақиқланади. Бунда заводлар аҳоли турар жойларидан камида 500 метр масофа узоқликда бўлиши лозим.

📎Шунингдек, унумлилиги 99,5 фоиздан кам бўлмаган замонавий филтрли чанг-газ тозалаш ускуналари ўрнатиш талаб қилинади.

📎Завод аҳоли турар жой биноларига яқин жойлашган ҳолларда ҳудудий санитария-епидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлимларидан санитария-меъёрий ҳужжатларида белгиланган тартибларга биноан рухсатномалар олиш керак бўлади.

📌 Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
❗️ “Очиқ бюджет” порталида СМС орқали овоз бериш бўйича видео қўлланма

Овоз бериш жараёнлари 20 март соат 23:59 га қадар давом этади.

Батафсил Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ахборот хизмати томонидан тайёрланган видео роликда.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
📈 2024 йилда "Миллий банк" АЖ томонидан тадбиркорларнинг 3 675 та лойиҳасига 28,5 трлн.сўм кредит маблағлари ажратилди

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда "Миллий банк" АЖ Ахборот хизмати раҳбари Зебо Тўхтаева маълум қилди.

✅ 2024 йилда Ўзмиллийбанк активлари 135 трлн.сўмга, кредит портфели 108 трлн.сўмга ҳамда банк капитали 18,9 трлн.сўмга етказилди.

✅ Шунингдек, омонатлар қолдиғи 36 трлн.сўмга етказилиб,
1,7 трлн.сўм соф фойда олинди.

✅ Кичик бизнес субъектларининг 2 906 та лойиҳаларини молиялаштириш учун 8,9 трлн.сўм кредитлар ажратилиб, 2 488 нафар иш ўринлари яратилди.

✅ Ўтган йилда Хитой давлат тараққиёт банкидан – 167 млн. долл., Хитой Эксимбанкидан – 56 млн.долл., Германия Коммерцбанкидан – 77 млн.доллар миқдоридаги маблағлар хорижий кредит линияларидан ҳамда Ўзмиллийбанк Еврооблигацияларини жойлаштириш орқали хорижий инвесторлардан 300 млн.доллар жалб қилиниб, режа 100 фоизга бажарилди.

✅ Ўтган йилда Хитой давлат тараққиёт банкидан – 167 млн. долл., Хитой Эксимбанкидан – 56 млн.долл., Германия Коммерцбанкидан – 77 млн.доллар миқдоридаги маблағлар хорижий кредит линияларидан ҳамда Ўзмиллийбанк Еврооблигацияларини жойлаштириш орқали хорижий инвесторлардан 300 млн.доллар жалб қилиниб, режа 100 фоизга бажарилди.

✅ 2025 йил 1 январ ҳолатига Ўзмиллийбанк тизими бўйича
3 932 та экспортёр корхоналар томонидан умумий қиймати
98,4 млрд. долларлик экспорт шартномалари бўйича 2024 йилда 2,7 млрд. долл. миқдорида маблағлар келиб тушди.

✍️ Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
✍️ 2024 йил “Ўзбек геология қидирув” АЖ томонидан харидлар соҳасида жами 1932 та шартнома расмийлаштирилди

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда “Ўзбек геология қидирув” АЖ бошқарма бошлиғи Дадахон Саидахборов маълум қилди.

✅Акциядорлик жамиятида 2024 йил давомида 20 дан ортиқ коррупцияга қарши ички меъёрий ҳужжатлар ва ISO халқаро стандарт талаблари бўйича иш олиб борилди.

✅Жамиятнинг бошқарув аппаратида 30 дан ортиқ бошқарма ва бўлимларда ҳамда мустақил бўлмаган 7 та ҳудудий таркибий бўлинмалар кесимида коррупцияга қарши курашиш тадбирлари амалга оширилди.

✅e-antikor.uz платформаси орқали акциядорлик жамиятининг функциялар доирасида маълумотлар тўлдирилди.

✅Натижада 30 та функциялар хавф-хатарлар баҳоланиш жараёнида 7 та “Юқори”, 9 та “Ўрта” ва 14 та “Паст” даражада қайд этилди.

✅2024 йил 17 май куни мазкур хавф-хатарларни бартараф этиш бўйича 16 банддан иборат чора-тадбирлар Дастури тасдиқланган. Ўтган йил дастурда белгиланган тадбирлар мезонлар доирасида бажарилди ҳаммда бу мезонлар хавф-хатарларнинг Юқоридан-ўртага, ўртадан-паст даражага тушишига асос бўлиши мумкин.

✅2024 йил акциядорлик жамияти томонидан харидлар соҳасида жами 1932 та шартнома расмийлаштирилди. Шулардан:

🔘электрон дўкон орқали – 1194;
🔘 коорпорацион биржа орқали – 406;
🔘 ауцион орқали – 207;
🔘спот орқали – 9;
🔘танлов орқали – 39;
🔘тўғридан-тўғри – 14

📌 Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Франция Республикаси Президенти Эммануэль Макроннинг таклифига биноан давлат ташрифи билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Форвард шартномаси нима?

АОКАда ўтказилган брифингда "Ўзкимёсаноат" АЖ Ахборот хизмати раҳбари Ҳожиакбар Тўлаганов ушбу савол юзасидан батафсил маълумот берди:

⚫️Форвад шартномасида кимё корхоналари минерал ўғитларни республика товар-хомашё биржасига олдиндан тўловнинг 30 фоизгача аванс тарзда ва қолган қисмини факторинг хизматидан фойдаланган ҳолда 90 кун ичида амалга ошириш шартлари билан сотади.

⚫️Факторинг кредитининг 5 фоизгача дисконти корхона томонидан қоплаб берилади ва фоизсиз кредит билан таъминланади.

⚫️Экинларни минерал ўғитлар билан озиқлантириб, 90 кундан кейин етиштирилган ҳосилнинг даромадидан факторинг кредити банкка қайтарилади.

⚫️Факторинг кредити гаров талаб қилинмайдиган кредит ҳисобланади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🏦 "Миллий банк" АЖ тизимида 2024 йилда амалга оширилган ишлар

АОКАда "Миллий банк" АЖ Ахборот хизмати раҳбари Зебо Тўхтаева иштирокида брифинг бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин:

🎸 Брифинг

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк


❗️2025 йил 1 январь ҳолатига Ўзбекистон Республикасининг доимий аҳолиси сони 37,5 млн кишини ташкил этди

Миллий статистика қўмитаси
ахборот хизмати.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🔝 “Ўзбек геология қидирув” АЖда коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш соҳасида амалга оширилган ишлар

АОКАда “Ўзбек геология қидирув” АЖ бошқарма бошлиғи Дадахон Саидахборов иштирокида брифинг бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин:

🎸 Брифинг

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Бирлашган Араб Амирликлари Президенти Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён билан телефон орқали мулоқот қилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
💬Минерал ўғитларни биржа савдоларида сотиш бўйича амалга оширилган ишлар

АОКАда "Ўзкимёсаноат" АЖ Ахборот хизмати раҳбари Ҳожиакбар Тўлаганов иштирокида брифинг бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин:

🎸 Брифинг

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк


🇫🇷Парижда “Ўзбекистон – Франция” туристик форуми ташкил этилди

🔝Ўзбекистон Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг Франция Республикасига давлат ташрифи арафасида 2025 йил 10 март куни Туризм қўмитаси томонидан Париж шаҳрида жойлашган “Intercontinental” меҳмонхонасида Ўзбекистон-Франция туризм форуми ва уни доирасида “Ўзбекистон - Ипак йўлининг дурдонаси” тақдимоти ташкил этилди.

🔝Мақсад – Ўзбекистон ва Франция ўртасида туризм соҳасидаги алоқаларни янги босқичга олиб чиқиш, тадбиркорлар ўртасида фаол алоқаларни йўлга қўйиш ва мамлакатимизга туристик оқимни ошириш.

🔝“Uzbekistan Airways” авиакомпаниясининг томонидан логистика салоҳияти ҳамда мавжуд авиақатновлар ҳақида тақдимот этилди. Шунингдек, компаниянинг туризмни ривожлантиришдаги ўрни ва Ўзбекистонга келувчи сайёҳларга юқори сифатли хизмат кўрсатиш учун янги имкониятлар ва йўналишлар ҳақида сўз юритилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Парижда “Ўзбекистон – Франция” биринчи тиббиёт форуми бўлиб ўтди.

Ўзаро ҳамкорликнинг янги уфқларига бағишланган ушбу нуфузли тадбир Европа ва Ташқи ишлар вазирлиги Иқтисодий дипломатия директори Людовик Пуйе, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири Асилбек Худаяров ҳамда “French Healthcare” ассоциацияси Президенти Жан-Пьер Боффининг кириш сўзлари билан бошланди.

Форум доирасида онкология, шошилинч тиббий ёрдам, мутахассислар малакасини ошириш каби йўналишларда панель муҳокамалари ва “Б2Б” музокаралари ўтказилди.

Мулоқот давомида икки мамлакат клиникалари ва шифохоналари ўртасида тўғридан-тўғри ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш масаласига алоҳида эътибор
қаратилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк


📢 11 март, сешанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:

😉😉😉😉😉

⚫️Мавзу: Минерал ўғитларни биржа савдоларида сотиш бўйича амалга оширилган ишлар
⚫️Вақти: 12:00
⚫️Иштирок этади: Ҳожиакбар Тўлаганов, "Ўзкимёсаноат" АЖ Ахборот хизмати раҳбари

😉😉😉😉😉

⚫️Мавзу: “Ўзбек геология қидирув” АЖда коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш соҳасида амалга оширилган ишлар
⚫️Вақти: 14:00
⚫️Иштирок этади: Дадахон Саидахборов, “Ўзбек геология қидирув” АЖ бошқарма бошлиғи
😉😉😉😉😉

⚫️Мавзу: "Миллий банк" АЖ тизимида 2024 йилда амалга оширилган ишлар
⚫️Вақти: 15:00
⚫️Иштирок этади: Зебо Тўхтаева, "Миллий банк" АЖ Ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Франция Республикаси Президенти Эммануэль Макроннинг таклифига биноан 11-13 март кунлари давлат ташрифи билан ушбу мамлакатда бўлади.

Ташриф доирасида Париж шаҳрида олий даражадаги музокара ва тадбирлар, Франциянинг расмий ва ишбилармон доиралари билан қатор учрашувлар ўтказилиши режалаштирилган.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк


📝 Чиқинди хизматларидан қарздорлиги бўлган абонентларнинг электр энергияси учун тўлови чекланади

📝 Бу ҳақда “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматларини кўрсатиш соҳасида тўлов интизомини мустаҳкамлашга қаратилган қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги 2025 йил 7 мартдаги 1044-сонли Қонунида белгилаб қўйилган.

📑 Мазкур Қонун билан Ўзбекистан Республикасининг Фуқаролик ва Уй-жой кодексларига, “Рақобат тўғрисида”ги ва “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Қонунларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.

✅ Унга кўра, қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматлари учун мажбурий тўловлар бўйича қарздорлиги мавжуд бўлган истеъмолчилар қисқа хабар (СМС) орқали хабардор қилинганидан кейин мазкур қарздорлик бартараф этилгунига қадар улардан электр энергияси учун тўловларни қабул қилишни вақтинчалик чеклашга қаратилган ҳуқуқий нормалар белгиланди.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🙅‍♂️Жамиятимизни коррупциядан биргаликда халос этайлик!

☎️Бош прокуратуранинг "1161" рақамли “Ишонч телефони” ёки “@bpantikoruz_botтелеграм боти орқали маълум қилинг.

💬Мурожаатингиз тезкорлик билан кўриб чиқилади, унга қонуний муносабат билдирилади.

Сизнинг хавфсизлигингиз эса тўлиқ кафолатланади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.