Жорий йилнинг 17 январь куни Қўмита раҳбарияти бошчилигида 2024 йил якунлари ва жорий йилда амалга оширилиши лозим бўлган асосий вазифалар юзасидан кенгайтирилган ҳайъат йиғилиши ўтказилди. Йиғилишда ўтган йил давомида амалга оширилган ишлар танқидий руҳда кўриб чиқилди.
Унда Қўмита марказий аппарати, тизим ташкилотлари ҳамда 14 та ҳудудий орган раҳбар ва ўринбосарлари иштирок этди.
Раис ўринбосари А.Қаюмов ўтган вақт давомида амалга оширилган ишлар юзасидан батафсил маълумот бериб ўтди.
Йиғилиш давомида Қўмита раиси Андижон, Бухоро, Самарқанд ҳудудий орган раҳбарларини норматив ҳуқуқий ҳужжатларнинг рақобатга таъсири бахолаш юзасидан амалга оширилган ишлар умуман қониқарсизлигини танқид қилди ва улар устидан қатъий назоратни кучайтириш юзасидан топшириқлар берди.
Шунингдек, давлат харидлари йўналишида камчиликларга йўл қўйган Қорақалпоғистон республикаси ва Хоразм вилояти танқид қилинди ҳамда Тошкент, Қашқадарё, Сурхондарё Жиззах, Бухоро вилоятларида ҳам бу йўналишда бир қатор камчиликларга йўл қўйилгани таъкидланди.
Инсофсиз рақобат амалиётлари йўналишида Бухоро, Жиззах, Сурхондарё вилоятларида ҳам камчиликларга йўл қўйилгани таъкидланди. Шунингдек, ушбу йўналишда камчиликларга йўл қўйганлиги юзасидан Қорақалпоғистон республикаси, Навоий, Қашқадарё, Андижон, Бухоро вилоятлари ҳудудий органлари огоҳлантирилди.
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш йўналишида Қорақалпоғистон республикаси, Тошкент, Сурхондарё, Хоразм ва Жиззах вилоятлари камчиликларга йўл қўйганлиги алоҳида таъкидлаб ўтилди.
Бундан ташқари тизимнинг кадрлар сифати билан ишлашдаги амалга оширилиши лозим бўлган аниқ вазифалар белгилаб берилди. Ҳамда, бошқа йўналишдаги камчиликларга ҳам тўхталиб, йил якунигача қатъий иш режимида ишлаш юзасидан тизимнинг барча даражасидаги ходимларнинг масъуллиги белгиланди.
Қўмита раиси Ҳалилилло Турахужаев ўз нутқининг сўнгида
деб алоҳида таъкидлаб ўтди.
Каналга уланиш 🔝 https://t.me/RaqobatGovUz
веб-саҳифа | facebook | telegram | youtube | instagram | X

"Барчамизнинг асосий вазифаларимиздан бири бу халқимиз, давлатимиз раҳбарининг тизимга бераётган эътибор ва ишончини оқлаш учун функционал,
аниқ белгиланган ишларни ташкил этиш кераклиги ва бу йўналишда камчиликларга йўл қўйиб, сусткашликка йўл қўйганлар кечирилмайди"