Раънони 2 холаси уйига олиб кетиб ҳам тарбиялай олмади. Ҳам дунёвий, ҳам диний билим бериб чалғитишга ҳаракат қилишди, наф бўлмади. Уни кўчатлик вақтида эътиборсиз қолдиришган, зотан, катта дарахт бўлгаc, ўнглаб бўлмаслигини ҳар ким билади. Телефонни олиб майдалаб онасига тутқазди. "Қайтдим, ортиқ яқинлашмайман" деди ва бу қасам фақат оғиздан чиқди, амалда гуноҳ қолди. На тавба қилди, на афсусланди. Фақат, онасини қора ўтмишидан бехабар Раъно ҳар гал яъни ҳар ой янгилари билан гаплашарди. Тун тонгга, тонг тунга уланарди. Ҳанифа онасидан фарқли қизини гуноҳини яширмади, ошкор қилиб юборди. Бунга ачинган ҳам, кети билан кулган ҳам бўлди. Жамол қиз ҳақида эшитиб неча бор она-бола иккисини дўппослади, ўртада ажратаман деган ўғли ҳам насибасини олди. Шундай кечаларни бирида Ҳанифа портлади.
- Фақат менми айбдор? Ўзингчи? - азбаройи жаҳли Эверест учига чиққанидан сенсиради, - Сен пулни кўчага сарфламай оиламизга олиб кели қўйганингда мен ишламасдим! Болаларимга тарбия бериб ўтирардим. Қизим шу даражага келмасди. Ҳаётимга қанақа ёмонлик келса ҳаммасига сабабчи сенсан! Фарзандим ҳам сени касрингга ўлиб кетган! У бегуноҳни ўрнига сен ўлганингда мен шунчалик заҳар ютиб яшамасдим, - Ҳанифа яна гапларини давом этиши мумкин эди, агар, Жамол кўзи олайиб, муштини ишга солмаганида. Ўша кеча Жамолни қўлидан Ҳанифани қўшни эркак аранг ажратиб қолди. Маъмур келди, қизини аҳволини кўриб юрак чангаллади. Шаҳарда ишлайдиган кенжа ўғил Амир эртасига хабар топиб етиб келди. Чойхонада ичиб, бир аҳвол ўтирган поччасини тоза таъзирини беришни ўйлади. Аммо, "шунча шармандагарчилик етади, ўртада бўйи етган қизи бор. Ўйлаб иш қил" деган онасини насиҳатига аранг амал қилди. "Бир кун кўрсатиб қўяман опамга қилганларинг учун", деб дилига тукканча чиқиб кетди.