Кимсан футбол инсайдерларинг “папаси” Фабрицо Романонинг ёзишича, Абдуқодир Ҳусановга Пеп Гвардиоланинг “Манчестер Сити” клуби қизиқиш билдирмоқда. Бутун дунё футбол ишқибозлари бу инсайдернинг оғзига қараб ўтиришади. Ҳозиргача топ клублардан “ПСЖ”, “Атлетико Мадрид”, “Ньюкасл”, “Марсель” ва бошқалар “оғиз” солишган. “Ювентус” ҳам ҳимоядаги муаммоларини Ҳусанов билан ёпмоқчи. Классик ҳимоячиларга хос жанговар характер, тезлик ва аниқ паслар Европада овоза бўлди. Ким ўйлабди дейсиз, Беларусдан 100 минг еврога олинган 20 ёшли ўзбек йигити “Ланс”да бу даражага етишини. Нархи “учадиган” бўлди. Савдога “бойота”қўшилди.
👉@RakursUz
👉@RakursUz