Postlar filtri


Жан-Зининг қарийб 100 йиллик тарихи бор эканини билармидингиз? Чўлпон ижодида шу номли шеър бор экан. (Ҳамдам Собировни қўшиғимас)

Журналист Жасур Кенгбоев саҳифасидан олинган расм.

👉@RakursUz


Туриб-туриб каллага бир ғоя кебқолди. Қўқонлик силаматабиб йил бошида роса трендга чиқди, ҳамма гапирди. Йиғадиганини йиғволди риск қилиб бўлса ҳам. Аслида қўшиқчи у брат.

Таклиф: "Ҳа, отам, борми оғриқ?" деган қўшиқ айтиб, санъатга қайтса бўларкан. Аудитория бор. Қўшиқ айтиб юрса, сохта табибликдан кўра жамиятга камроқ зарар тегармиди, дейман-да. Халқни сохта табиблардан қутқариш учун шеърини ўзим текинга ёзиб бераман.😃

Умр оний, ўлчоғлиқ,
Тилладан қиммат соғлиқ.
Аввал қалбингиз тинглай,
Ҳа, отам, борми оғриқ?!

Недан ҳолингиз абгор,
Дардингиз нега боғлиқ?
Латта-путта ёки зар —
Ҳа, опам, борми оғриқ?!

Не гаплар рус элида,
Иш борми ёғлиқ-ёғлиқ?!
Чарчабсиз ит феълидан,
Ҳа, акам, борми оғриқ?!

Ит ётиш, мирза туриш,
Талабасиз не чоғлик?!
Биламан, мақсад "суриш"
Ҳа, укам, борми оғриқ?!

Ош бўлса, иш бўлмаса—
Қизиқишинг саноғлиқ…
Кошки дилинг билмасам,
Ҳа, бўтам, борми оғриқ?!

👉@RakursUz


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Блогер Абдураҳмон Фозилов Эльбрус чўққисини забт этаман, деб хавфли тоғда юрганди. Админи у йиқилиб тушиб, жароҳат олганини билдирди. Шифо берсин! Бу хавф-хатарга тўла саёҳатлигини ўзи ҳам кўп айтувди.

👉@RakursUz


Қилса бўларкану, мана, қилишибди-ку))

👉@RakursUz


Ўзи вазият бундай: бир бастакор газета ёки шеър китоб варақлаб ўтирганда чиройли, қофиялари оҳангбоп шеърни кўриб қолади. (Ҳозир ижтимоий тармоқларни ўқиётганда дуч келиб қолади) Рубобини тинғиллатиб куйга солади. Ўзи хомакисини айтибам қўяди. Вақт топиб, қоралама қўшиқни сақлаб қўяди. Кейин архивда ётади биронта ашулакаш сўрамагунча. Харидор чиқса, бастакор унга сотади. Кимнинг шеъри, муаллифи ким, рухсат сўралганми, қалам ҳақи берилганми - булар мингинчи масала. Шоир бу қўшиқ машҳур бўлмагунча хабарсиз. Ашулачи шу билан "қўшиқ меники, пулини шақиллатиб тўлаганман", деб юраверади. Муаллифлик ҳуқуқи масаласини даврнинг ўзи тақазо қилаётган пайтда энди нозик қалб эгаларига бу оғир бўлаётганмиш. Солиқчилар эшигини тақиллатиб борадиган замонлар келса, нима қилишаркан а?!

👉@RakursUz


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Халқ артистининг айтишича, қўшиқчиларнинг ижоддан кўнгли совиб кетяпти экан. Cабаби жиддийроқмикан, цензура-пензурамикан, деб ўйлай бошлагандим, йўқ, ҳар тугул бошқа экан. Опанинг иддаосича, шоирлар ўз муаллифлик ҳақини талаб қилиб, қўшиқчиларни судга бериши ва ютиши уларнинг илҳомини сўндиряпти экан. 😂 Бирровга фалон минг дўлдир оладиган ашулакашлар бировнинг ҳуқуқини поймол қилгани учун суд қонун устиворлигини таъминласа, 4-5 сўм жарима белгиласа, адолатсизлик эмиш. Шунақа шоирларга қарши иш очинглар, деяпти. Ë ТАВБА! Бу не синоат бўлди? Бу адекватлик ва мантиқнинг қайси "олий" даражаси? Бечора шоирнинг қалам ҳақига бўлган ҳаракати бошимизга чиқиб олган саноаткорларимизга оғир кепти.😂

Опа, яхшиси, шоирлар билан ишламанглар. "Кўк жигули", "олапарим", "пистани қандо чақарлар-о" деб қўшиқ куйлаб юраверинглар ўзинглар шеър ёзиб, куй басталаб. Судларни ҳам банд қилмайсизлар шу баҳонада.

👉@RakursUz


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Кеча тунда содир бўлган "мудҳиш жиноят" видеоси тарқалди...😁

👉@RakursUz


Изоҳларда муҳаббат васфи...

👉@RakursUz


GqQEFytXgAAKvQ6.jpeg
131.8Kb
Изоҳларда муҳаббат изҳори...

👉@RakursUz


Шунақа расталар экан...

👉@RakursUz


Шу рўйхатга илиниб олишса, бўлди бизнкикилар. Ағини бизга қўйиб беринглар! 😁😂


Шомуродов яна "Рома"да ой ўйинчиси!

Овоз берганларга раҳмат! Яшасин "Опенбюджет" тажрибаси!💪😄👏

Ҳа, айтганча, овозга тушишида Элдорнинг ишончли ва муваффақиятли ўйинлари сабаб бўлган. Мухлисларнинг "айби" йўқ. Ома бағиям бор.

Тилагимиз: Элдор, "улоқ"ни бировларга берма! Давом эт!

👉@RakursUz


Миллий тикланиш демократик партияси деб ўзгартириладими? Нима деб ўйлайсиз?😁

👉@RakursUz


👉@RakursUz


Ўртоқлар, ҳашар чиқиб қолди. "Рома"да "Ой ўйинчиси" номзодлари қаторида Шомуродов бор экан. "Опен бюджет"ни кучини яна бир бор кўрсатиб қўйиш керак.😁 Асосий номзод Суле. Шу аргентиналикни синдиришимиз керак.😄

👉@RakursUz


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Қаерда ишларкан бу опа?
👉@RakursUz


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
"Раис"ни кетмони учмаяпти. Ўзи билан ўзи гаплашадиган бўпқопти.😂

👉@RakursUz


"Бобом "суф" десалар, тўхтаб турган дарёлар тескари оққан"...😁

👉@RakursUz


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Бунақа педагоглар қандай қилиб мактабга раҳбарлик қилади? Бу таълим даргоҳими ёки колония? Болани уриш ота-онага-да тақиқланган замонда, манови бефаросат хотин нега ўзига бунча ваколатни оляпти? Қайси замонда яшайди ўзи булар?! Педагогнинг вазифаси, иши нимадан иборат эканини биладими? Топвогани либос, жун, соч ва яна бир балоларга осилиш. Тақиқлашдан бўлак услублардан хабардорми бу амалдор хотин? Бу болаларнинг иззат-нафси, ҳуқуқи поймол қилинганини, руҳияти бир умрлик жароҳат олишини ўйлайдими?
Бунақа саводсиз, бефахм, зўравон одамларинг мактабда бир дақиқа ҳам ишлашга ҳаққи йўқ!
Умуман олганда, мактабларга ўқитувчилардан чиққанларни эмас, балки замонавий менежментдан, бошқарув услубларидан бохабар одамларни қўйиш керакдир?!

👉@RakursUz


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Бахт оддий лаҳзаларда. Ўзбекистонда бир кун…

👉@RakursUz

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.