ДХХ ҳамда ИИВ тузилмалари томонидан 3-4 феврал кунлари ўтказилган тадбирлар давомида жами
112 кг 257 гр гиёҳвандлик воситалари (героин, опий, гашиш, синтетик турдаги гиёҳвандлик воситалари) ҳамда 8601 дона кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг аҳоли орасида тарқатилиши тўхтатиб қолинди. Жами
287 минг 460 доллар ва 569 миллион сўм миқдоридаги пуллар далилий ашё сифатида расмийлаштирилди.
Қўзғатилган
222 та жиноят ишлари доирасида 228 нафар шахслар жиноий жавобгарликка тортилди. 64 нафар шахслар маъмурий жавобгарликка тортилди. 47 нафар қидирувдаги шахслар ушланди.
Шунингдек, кенг кўламли тадбирлари доирасида 175 та «тиғ», 58 та «бита», 24 та «кастет» ва 77 та қурол олинди.
👉Каналга уланиш:
@QuyichirchiqliklarUz