Ўзбекистонда 1 январьдан кучга кирган айрим ўзгаришлар:
🔹Тошкентда автобус ва метрода нақд пул шаклдаги йўлкира нархи ошди;
🔹давлат маданият муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи 20 фоизга оширилади;
🔹миллий сертификатга эга она тили ва адабиёт ҳамда тарих фани ўқитувчиларига ҳар ойлик қўшимча устама тўланади;
🔹камбағал оилалар фарзандлари давлат боғчаларига имтиёзли асосда қабул қилинади;
🔹цирк томошаларида ёввойи ҳайвонлардан фойдаланиш тақиқланди;
🔹тадбиркорлар учун айрим маъмурий жавобгарликлар бекор қилинди;
🔹умумий овқатланиш корхоналарига фойда солиғи ставкаси 50 фоизга камайтирилди;
🔹туман (шаҳар)лар ҳокимликларига янги ваколатлар берилди;
🔹тазйиқ ва зўравонлик содир этишга мойил бўлган шахсларнинг реестри юритилади;
🔹букмекерлик фаолиятини амалга оширишга рухсат этилди.
@Yangiyolliklar