Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Барча қариндошларингиз ўртасидаги алоқани мустаҳкамланг.
Аллоҳ таоло силаи раҳм қилган инсонларни мақтаб бундай дейди:
🌷«Улар Аллоҳ боғлашга буюрган алоқани (жумладан қариндош-уруғлар алоқасини) боғлайдиган,
🌷Роббиларидан ва
🌷қиёматда ёмон ҳисоб-китобга дучор бўлишдан қўрқадиган зотлардир» (Раъд, 21).
Силаи раҳм қилган инсонга:
🎀Улкан ажрлар берилади,
🎀Ризқи мўл-кўл бўлади,
🎀Умри узайтирилади, яъни умрига барака берилади ёки чиндан ҳам умри узаяди.
Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: «Кимни умри узайтирилиши ёки ризқи кенг қилиниши қувонтирса, қариндошлари билан алоқасини мустаҳкамласин».
Силаи раҳм қилиш ризқнинг кенг ва мўл-кўл бўлиши сабабларидан биридир.
Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади: «Қавм-қариндошга (хайру эҳсон қилиш билан) ҳақларини ато этинг» (Исро, 26). Чунки хоҳлайсизми-йўқми устингизда қариндошлар ҳаққи бор.
Аллоҳ таоло айтади: «Бани Исроилдан “Аллоҳгагина ибодат қиласиз, ота-она, қариндош-уруғ, етим-есирга яхшилик қиласиз”, деб аҳд-паймон олганимизни эсланг» (Бақара, 83).
Сизга ёмонлик қилиб, озор берадиган қариндошларга ҳам силаи раҳм қилинг. Зеро, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: «Силаи раҳм қилиш сизга яхшилик қилган қариндошингизга яхшилик қилиш эмас, балки сиз билан алоқани узган қариндош билан борди-келди қилишингиздир».