РАСУЛУЛЛОҲ УЧУН ЎЧ ОЛГАН ИККИ ЎСМИР
Бадр ғазотида Абдураҳмон ибн Авф розияллоҳу анҳу мушриклар билан курашиб турган пайти ёнига икки ўсмир келди. Бири Абдураҳмон ибн Авфнинг ўнг томонига, бири чап томонига ўтди. Улардан бири: «Эй амаки, Абу Жаҳлни танийсизми?» деб сўради ундан. Абдураҳмон: «Ҳа, танийман, унда нима ҳожатларинг бор?» деди. Бирови: «Бизга хабар етдики, у Расулуллоҳни сўккан эмиш. Нафсим унинг измида бўлган Зотга қасамки, агар уни кўрадиган бўлсам, Расулуллоҳ учун ўч оламан», деди. Абдураҳмон ибн Авф розияллоҳу анҳу бу ёш йигитчанинг Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга бўлган муҳаббати ва шижоатидан мамнун бўлди. Иккинчиси ҳам худди шу гапларни айтди. Улар ака-ука эди. Орадан кўп вақт ўтмай, Абдураҳмон ибн Авф Абу Жаҳлни кўриб қолди ва уларга кўрсатди. Йигитчалар дарҳол Абу Жаҳлга яқин бориб, жадал уруша бошлади. Абу Жаҳлни оғир жароҳатлаб, йиқитишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бўлиб ўтган воқеа хабари берилди. У зот ўсмирларни чақириб: «Қайси бирларинг ўлдирдиларинг?» деб сўрадилар. Иккаласи ҳам «Мен ўлдирдим», деди. Икковининг қиличида ҳам қон бор эди.
Изоҳ: Ўшанда Аблуллоҳ ибн Масъуд эса чалажон ётган Абу жаҳлнинг бошини танасидан жудо этади.
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга муҳаббат ҳақида 101 қисса” китобидан.
@QuronTvUz 🌙🤍