#ОЖИЗА:
МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
17-қисм
Камендат хонасидан шошиб чиқди. Қўрқувдан дир-дир титраётган қизни олдига келди.
-Робия нимага бақирасан? Тинчликми?
Робияни ранги оқариб кетган, аҳволи танг эди. Беҳолгина қўли билан қия очиб эшикни кўрсатдию, шилқ этиб йиқилди. Робия кўрсатган томонда иккита оёқ осилиб турарди...
Камендат семиз гавдасига ярашмаган тезликда эшикни катта очиб ичкарига кирди. Бу Ҳакимни хонади бўлиб, Ҳаким ўзини осиб қўйганди. Башир ака Ҳакимни иккала оёғини кўтарди. Уни тирик дея умид қилганди. Афсуски уни кеч билиб қолишганди. Бирин кетин одам кўпая борди. Талабалар ётоқхонаси қий-чув бўлиб кетди. Кимдир йиғлаган, кимдир карахт. Бу дахшатли ҳолни қабул қила олишмаётганди.
-Йўўқ бўлиши мумкинмас.
Маликни деворни муштлаб урарди. Улар яқин дўст эдилар.
Камендат Ҳакимнинг бўшашиб қолган танасини аста ерга туширди. Башир ака ёнига тиз чўкиб, Ҳакимнинг кўзларига қаради. Уларда ҳаёт нишонаси йўқ эди. Атрофдагиларнинг карахт қиёфалари, боши берк кўчада қолгандек ҳар томон югуришлари ётоқхонадаги ваҳимани янада оширарди.
Малик қўлларини мушт қилиб, деворга уриб турарди. Оғриқни сезмасди. У ўзини айбдор ҳис қилар, аммо бу ҳис нимадан келиб чиқаётганини тушунолмасди.
— Нега?! — деб бақирди у ниҳоят. Овози титраб, бўғилиб чиқди. — Нега биз ҳеч нарсани сезмадик?
Робия бу пайтда ётоқхонанинг бурчагида йиғлаб ўтирарди. У бошини тиззаларига кўмиб олган, бутун вужуди қалтирарди. Малик унинг олдига бориб тиз чўкди.
— Робия, сен Ҳаким билан гаплашганмидинг? Сўнгги пайтларда бирор ғалати нарса сезмадингми?
Робия кўз ёшлари орасидан бошини кўтарди. Унинг лаблари қалтирар, ҳеч нарса дея олмасди. Ниҳоят, куч билан сўз чиқарди:
— Бир... бир ҳафта олдин... Ҳаким менга... Аммо... мен...
Робия жавоб беролмади.
Бу сўзлар Маликка болта зарбидек тегди. У Ҳакимни ҳис туйғуларини яхши биларди. Индамай ўрнидан турди ва Ҳакимнинг хонасига кирди. Кимдир уни тўхтатмоқчи бўлди, лекин Малик кўр-кўрона хонага кирди.
Хонада жимгина кузатиб тураётган Башир ака унга қаради:
— Малик, бу ерга кирма. Сен учун оғир бўлади.
Аммо Малик тўхтамади. У хонанинг ҳар бир бурчагини кузатди. Стол устида очиқ дафтарча ётарди. Малик секин аста дафтарчани қўлига олди. Бир неча сатр ёзилган эди:
«Кечиринглар... Йўлимни тополмадим. Мендан умид қилганларнинг барчасини панд қилдим. Энди сабр қилолмайман... Мен уддалай олмаган ҳаётни сиз давом эттиринг.»
Маликнинг кўзлари ёшланди. У дафтарчани маҳкам тутиб, ерга ўтириб қолди. Атрофдаги шовқинлар унга хира эшитила бошлади. Башир ака секин елкасига қўл қўйди.
— Малик, бу оғриқни ичингда сақлама. Йиғла.
Малик ичидаги аламни йиғига айлантириб, Ҳакимнинг сўнгги сўзлари билан юзма-юз қолди. Ётоқхонадаги бу фожеа ўз изини ҳамманинг қалбида қолдирганди.
Давоми бор...
🍂Бизни кузатиб турганингиздан хурсандмиз.
Биз билан қолинг. 🙌
https://t.me/Qalbgavhar
@Qalbgavhar