#Бухоро #Қоракўл
(Мазкур лойиҳа тарихда ва ҳозирда Қоракўлнинг,ушбу ҳудуднинг ривожланиши ва дунёга танилишида ўз ҳиссасини қўшган инсонларга бағишланади.)
Абу –Абдуллоҳ Муҳаммад Исмоил Ал Бухорий-милодий 810 йил 20 июльда Пойкент-ҳозирги Қоракўлда туғилиб,870 йил 31 августда Самарқанд вилоятининг Хартанг қишлоғида вафот этган.
Буюк муҳаддис,ҳадисшунос олим.Унинг қаламига мансуб “Жомеъ ас-саҳиҳ” китоби ислом оламида Қуръони каримдан кейинги мўтабар ва ишончли манбаа сифатида қадрланади.Бу зотнинг ўзидан аввалги уч авлоди Пойкентда яшаган.Имом ал-Бухорий 16 ёшгача она ватанида ўз юрти тарихи ва машҳур уламоарнинг ҳадис илмини ўрганган.Бухорий умрининг сўннги йилларида Бухорода ижод билан машғул бўлган. Аммо Бухоро ҳокими Холид ибн Аҳмад аз Зухрий билан унинг боласига саройда дарс ўтиш масаласида келиша олмай Пойкентга қайтишга мажбур бўлган.Ўз юртида ҳам босимлардан қутулмаган Бухорий умрининг охирида Ҳозирги Самарқанд ҳудудидаги Абу Мансур Хартангий уйида қўниб, умрининг охирги кунларини ўтказди.