⚡️
Президент баъзи тармоқларни яхшилаш учун 43 трлн ажратилишини маълум қилдиБўлиб ўтган йиғилишда президент Шавкат Мирзиёев энергия соҳасидаги келгуси йил учун мўлжалланган режалар ҳақида қисқача
тўхталиб ўтди. Бизнесни ривожлантириш учун йўл, сув, электр, газ, темир йўл каби инфратузилма объектларини яхшилашга бу йил 35 триллион сўм йўналтирилди. Келгуси йил яна 43 триллион сўм ажратиш режалаштирилган.
Энергия соҳасида ҳам рақобатли бозорга ўтиш вақти келгани қайд этилди. Ҳозирги кунда юртимизда мустақил энергия ишлаб чиқарувчилар сони 24 тага етди. Илк бор 2025 йилда электр энергиясининг онлайн улгуржи бозори ишга тушади.
Шунингдек, бу йил ишга тушган 6,3 миллиард долларлик 17 та йирик "яшил" ва янги технологияга асосланган энергия қувватлари ҳисобига келгуси йилда қарийб 90 миллиард киловатт-соат электр ишлаб чиқарилади.
2025 йилда яна 6,4 миллиард долларлик 25 та лойиҳа доирасида 4,8 гигаватт янги қувватлар барпо этилади.
QORAKO'L ZVEZDA Telegram |
Instagram |
Ob havo