Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Чимқўрғонликлар бирлашди – хайрли ишга баҳор файзи!
Баҳор нафақат табиат, балки инсон қалбидаги эзгулик, саховат ва бирдамлик туйғуларини уйғотади. Рамазон ойи файзи билан Чимқўрғон қишлоғида ҳам ана шундай эзгу ташаббус бошланди – аҳоли ҳашар йўли билан пиёдалар йўлагини барпо этмоқда.
Эътиборли жиҳати, бу хайрли ишга нафақат маҳалладошлар, балки хорижда меҳнат қилаётган йигитлар ҳам ҳисса қўшмоқда. “Юрт учун, ота-онам юрган йўл учун” деган ниятда ҳар ким қўлидан келган ёрдамни аямаяпти. Маҳалладаги фаоллар эса ўз меҳнатлари билан бу эзгу саъй-ҳаракатга ҳисса қўшмоқда.
Ҳашар жараёнидаги самимият, ҳамжиҳатлик муҳити ҳар қандай инсонни руҳлантиради. Кимдир бел боғлаб меҳнат қилса, кимдир қурилиш ишлари учун зарур воситаларни етказиб бераяпти. Туман ҳокимлиги ҳам бу ташаббусни қўллаб-қувватлаб, маҳалладаги фидойи инсонлар саъй-ҳаракатини рағбатлантирмоқда.
Ҳар бир қилинган меҳнат, ҳар бир ҳаракат ягона эзгу ният, халқ манфаати йўлида оғирни енгил қилиш, юрт равнақига ҳисса қўшиш ниятида бажарилмоқда. “Эл билан қилган иш – кўнгилга нур, юракка шукуҳ беради”, дейди ҳашарда иштирок этаётган кўнгилли инсонлар.
Чимқўрғонликлар яна бир бор меҳнат, бирлик ва саховат қандай мўъжизалар ярата олишини намоён этди. Бунёд этилаётган йўлак нафақат пиёдалар учун қулайлик, балки бугунги ҳамжиҳатликнинг мустаҳкам рамзи бўлиб қолади.
✍ Фахриддин Чориев
@QAMASHI_TV 👈 Каналига уланинг ва янгиликлардан хабардор бўлинг!

🚖 OkayGo taxi хизмати 1412 (қўнғироқ бепул)