⚡️Расман: Маҳалла раисларининг ваколат муддати узайтирилди
Ўзбекистонда фуқаролар йиғини раисларининг ваколат муддати 5 йилга узайтирилди. Бу 11 февраль куни қабул қилинган қонунда белгиланди.
Қонунга кўра, “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги ва “Фуқаролар йиғини раиси сайлови тўғрисида”ги қонунларига фуқаролар йиғини раиси ваколатлари муддати 3 йилдан 5 йилга узайтирилишини, бўшаб қолган ўринларга фуқаролар йиғинлари раисларининг 5 йил муддатга сайланишини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.
Шунингдек, фуқаролар йиғинлари раислари сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар комиссияларининг ваколатлари аниқлаштирилди.
Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ижтимоий тармоқларда маълумот берилишича, қонун амалга киритилгунига қадар сайланган раислар ўз ваколатларини улар сайланган 3 йиллик муддат тугагунига қадар амалга оширади.
@QAMASHI_TV 👈 Каналига уланинг ва янгиликлардан хабардор бўлинг!

🚖 OkayGo taxi хизмати 1412 (қўнғироқ бепул)