Rahimjon Hakimov dan repost
‼️2026 ЙИЛДА ИШЛАБ ЧИҚИЛИШИ ВА ҚАБУЛ ҚАБУЛИНИШИ НАЗАРДА ТУТИЛГАН ҚОНУН ЛОЙИҲАЛАРИ
🗞Қонунчилик палатаси Кенгаши 2025 йил ва ундан кейинги йилларда ишлаб чиқиладиган янги қонун лойиҳалари бўйича Дастур лойиҳасини кўриб чиқди ва маъқуллади.
⚡️2026 ЙИЛДА:
💡«Кичик саноат зоналари тўғрисида»ги қонун лойиҳаси
💡Фуқаролик кодекси лойиҳаси (янги таҳрирда)
💡«Давлат мукофотлари тўғрисида»ги қонун лойиҳаси
💡«Сунъий интеллект тўғрисида»ги қонун лойиҳаси
🌐Telegram || 👥Facebook

Қонун лойиҳасида кичик саноат зоналарининг ташкил этилиши ва фаолият юритишининг ҳуқуқий асослари назарда тутилади.
💡Фуқаролик кодекси лойиҳаси (янги таҳрирда)
Кодекс лойиҳасида инсоннинг фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларда вужудга келадиган ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларига оид илғор халқаро стандартларни имплементация қилиш назарда тутилади.
💡«Давлат мукофотлари тўғрисида»ги қонун лойиҳаси
Қонун лойиҳасида давлат мукофотларини таъсис этиш, улар билан тақдирлаш ва улардан фойдаланиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш масалалари назарда тутилади.
💡«Сунъий интеллект тўғрисида»ги қонун лойиҳаси
Қонун лойиҳасида сунъий интеллектдан фойдаланишнинг ҳуқуқий асосларини белгилаб бериш, сунъий интеллект технологияларини кенг ривожлантириш, сунъий интеллектдан хавфсиз фойдаланиш, унинг ижтимоий-сиёсий жараёнларга салбий таъсирининг олдини олиш назарда тутилади.
🌐Telegram || 👥Facebook