#фойдали
🔔Болалар учун 10 та ривожлантирувчи ўйинчоқ!!!
➡️Намуналар юқоридаги постда берилган!
✅Осма шақилдоқ, маржонлар
📈0 дан 3 ойликкача бўлган болалар учун
🙂Кўриш ва эшитиш қобилиятини ривожлантиради, диққатни бир жойга жамлашга ўргатади, шунингдек ижтимоий-руҳий ривожланишига кўмаклашади. Кейинроқ бола уларга талпинишни бошлайди, «қўл-кўз» ҳаракатларини бошқаришни ўрганади.
✅Шақилдоқ
📈0 дан 12 ойликкача бўлган болалар учун
🙂Майда моторикани, диққатни жамлашни, локомоторикани (ҳаракатларни умумий жамлашни) ривожлантиради.
✅Пирамида
📈6 ойдан ошган болалар учун.
🙂Сенсомотор координацияни шакллантиришга, «қўллар ва кўзлар» ҳаракатини мувофиқлаштиришга ёрдамлашади. Ўйинчоқнинг таркибий қисмларидан фойдаланиб, болани шакл, ранг ва ҳажм ҳақидаги асосий тушунчалар билан таништириш мумкин.
✅Бир-бирини ичига тушадиган ўйинчоқлар
📈6 ойдан ошган болалар учун.
🙂Бундай ўйинчоқларнинг асосий турлари - бу идишлар ва рамкалар. Ўйинчоқнинг таркибий қисмларини бирлаштирар экан, бола буюмларнинг ҳажми ва шаклини солиштиришни, қўл ва кўз ҳаракатларини бошқаришни ўрганади. Бу ўйинчоқлар, шунингдек, фикрлаш ва тасаввур қобилиятини ривожлантиради.
✅Образли ўйинчоқлар - қўғирчоқлар, ҳайвонлар ва ҳ.к.
📈12 ойдан ошган болалар учун
🙂Улар болада шахс тушунчаси ривожланишига, ижтимоий-руҳий ривожланишга кўмаклашади, бола инсонлар оламига «қўшилишига» ёрдам беради, ўйиннинг сюжет линиясини ўйлаб топар экан, боланинг тасаввури ва ҳаёл қилиш қобилияти ривожланади.
✅Ривожлантирадиган юмшоқ китоблар
📈6 ойдан ошган болалар учун.
🙂Болаларда майда моторикани ривожлантиради, шакл, ранг ва ҳажм тушунчаси билан таништиради. Мавзуга қараб, бундай китобчалар болаларни табиат ҳодисалари, ҳайвонлар, уй-рўзғор буюмлари ва бошқа кўплаб мавзулар билан таништиради.
✅Монтессори тахтаси
📈12 ойликдан 2 ёшгача бўлган болалар учун.
🙂Майда моторикани, мантиқни ва ҳаракатларни бошқариш қобилиятини ривожлантиради. Турли буюмларни ва уларнинг вазифаларини тушунишга ёрдам беради.
✅Бармоқ билан суртиладиган бўёқлар
📈1,5 ёшдан ошган болалар учун.
🙂Тасаввурни, ҳаёл қилишни, мантиқий фикрлашни ва қўлларнинг майда моторикасини ривожлантиради. Рангларни ўрганишга, сабаб-оқибат боғлиқлигини, яъни оқ қоғоз устига бўёқ суртилса, из қолишини тушунишга ёрдам беради.
✅Механик машинали ёғоч рельслар
📈2 ёшдан ошган болалар учун.
🙂Бу ёшдаги болалар учун мўлжалланган бошқа ўйинчоқлар каби ранг, шакл ва ҳажмни ўрганишга ёрдамлашади, майда моторикани ва тасаввурни, мантиқни ривожлантиради.
✅Беговел (тепкисиз велосипед)
📈2 ёшдан ошган болалар учун
🙂Координацияни ривожлантиради, мувозанат ушлашни ўрганишга ёрдамлашади.
© Doctor Ganiyev
➕ PEDIATRIYA_24