#фойдали
🔔Чақалоқларни қорни билан ётқизишнинг муҳим 3 та сабаби!!!
✅Ҳаракатланиш қобилиятлари яхшиланади
➡️Австралия университетидаги олимларнинг аниқлашича, болани қорин билан ётқизиш унинг ривожланишига таъсир қилади. Тажрибада 4237 бола иштирок этган ва уларнинг ривожланиши бир қанча параметрлар билан баҳоланган.
➡️Маълум бўлишича, кун давомида ярим соатдан кўп қорни билан ётадиган болалар ҳаракатларини яхши назорат қила олади, фаол бўлади. Шунингдек, қорни билан ётган болалар, осмонга қараб ётган болалардан кўра тезроқ эмаклашни ўрганган. Психодиагностика ва психокоррекция маркази бошқарувчиси Татяна Горячеванинг таъкидлашига қараганда, эмаклаш учун қўл ва оёқ мушаклари ушбу жараёнга тайёр бўлиши керак. Осмонга қараб ётган бола эса ҳаракатланмайди ва мушаклари ҳам ҳаракатларга тайёр бўлмайди. Шу сабаб бола қорнидан орқасига ўгириб олиб, ўтирган ҳолда судралишни бошлайди.
✅Бош суяги тўғри ривожланади
➡️Болаларда тўсатдан ўлим синдромини олдини олиш учун ҳам болани осмонга қаратиб ётқизилади ва бола шу ҳолатда ухлаши керак бўлади. Баъзи оналар бу синдромдан шунчалик қўрққанидан, бошқа вақтда ҳам болани қорни билан ётқизишдан қўрқади. Аммо бола фақат ётадиган бўлса, бош суяги яхши ёки тўғри ривожланмаслиги мумкин. Агар кўпинча ён боши билан ётқизиладиган бўлса, ётган тараф ясси бўлиб қолиши мумкин.
✅Юраги мустаҳкам бўлади
➡️Австралиялик олимлар томонидан аниқланган яна бир маълумот: қорнида кўп ётган бола яхшироқ вазн тўплайди ва юрак қон-томир тизими мустаҳкам бўлади. Чунки ушбу ҳолат бола учун энг яхши кардиозўриқиш ҳисобланади ва бу юрак ривожланишига яхши таъсир қилади. Агар ҳар куни шуғулланадиган бўлса, болада ҳаракатлар координацияси яхшиланади, қўл-оёқлари яхши ҳаракатланиб, умуртқаси мустаҳкамланади. Бу эса нафақат жисмоний бали ақлий ривожланишига ҳам таъсир кўрсатади. Шунингдек, жараёнда пресс мушаклари ҳам мустаҳкамлангани ҳисобига қорин чурра пайдо бўлиш хавфи олди олинади. Болани овқат беришдан аввал қорни билан ётқизилса, бу қоринни санчиб оғришини камайтиради.
© Doctor Ganiyev
➕ PEDIATRIYA_24