OQTEPA JOME MASJIDI


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Din


◦✧✿ ﷽ ✿✧◦
FARG'ONA VILOYATI
DANG'ARA TUMANI
OQTEPA JOME MASJIDI
TELEGRAMM KANALI
💬 SAVOL, TAKLIF VA SHIKOYATLAR UCHUN 👇
@Gufronxon_775 📨
@Asror_Akbaraliy 📨
@Abu_Islomxon 📨

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Din
Statistika
Postlar filtri


🔖Қиёмат кунидаги
энг катта ҳасрат-надомат
тоат-ибодатларингни бошқанинг тарозусида кўришингдир.🔖

🤲 Аллоҳим тилларимизни ғийбат ва чақимчиликдан асра!


Muslim.uz dan repost
#xabar #diniy_talim #tavsiya
📢 Diniy ta’lim muassasalari kirish imtihonlariga tayyorgarlik ko‘rish uchun tavsiya etilgan adabiyotlar ro‘yxati

🔅2025-2026 o‘quv yilida O‘zbekiston musulmonlari idorasi tasarrufidagi oliy va o‘rta maxsus islom ta’lim muassasalariga kirish test sinovlariga tayyorgarlik ko‘rish uchun tavsiya etilgan darslik va adabiyotlar ro‘yxati e’lon qilindi.

⚡️ Diqqat!
Kirish imtihonlarida Chet tilidan Arab  tili bo‘yicha milliy yoki xalqaro sertifikatlarga ega bo‘lgan abituriyentlarga imtiyoz (maksimal ball) berish tartibi bekor qilinadi. ⚠️Chet tili boʻyicha barcha abituriyentlar test sinovlarida to‘liq ishtirok etadilar.

📢 Qabul jarayonlariga oid so‘nggi yangiliklarni kuzatib boring:
🚀https://t.me/qabulmuslimuz

O‘zbekiston musulmonlari idorasi Matbuot xizmati

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


Таҳорат олиб ухлашнинг 6 фазилати:

1. Таҳоратли ҳолда ётган банданинг ҳаққига фаришталар дуо қилади.

2. Таҳоратда ётган банданинг дуоси мақбул бўлади.

3. Қиёмат кунида ҳам таҳоратли ҳолда тирилади.

4. Таҳоратда ётиш ёмон тушлар кўришдан сақлайди.

5. Таҳоратда ётиш тунни ибодат билан ўтказганнинг савобига ноил этади.

6. Таҳоратда ётган банданинг руҳи Аллоҳ таолонинг арши олдида сажда қилади.


❤🤨😌🥹🤮 🤥🤨😄🙈😱🤨😜😒

🕑Бомдод 06:45

🕑Пешин 12:40

🕑Аср 16:00

🕑Шом 17:38

🕑Ҳуфтон 19:10

✔️Яқинларингизга юборинг!

🧎‍♂️ Сиз сабабли яна кимгадир намозни жамоат билан, вақтида адо қилиш насиб қилиб қолса, албатта Аллоҳ сизни мукофотлайди!

Масжид каналига уланиш ⬇️
https://telegram.me/Oqtepajome


“Охир оқибат ўлди” деб ачиниб гапираётган бир пайтимизда, балки ҳозирги ҳолатида улар бизга ачинаётгандир...

✈️ @Oqtepajome


🔥 ГУНОҲЛАРНИНГ КАТТАСИ

Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анху айтадилар:

«Аллоҳнинг ҳузурида гуноҳларнинг энг каттаси, бир киши бошқа бир кишига:

"Аллоҳдан қўрқ", деб айтса, унга:

"Ўзингни бил" деб айтишидир».


Имом Молик раҳимаҳуллоҳ:

“Аҳли оиласини ташлаб қўйиб, ўзи бориб, яхши таомларни еб юриши эркак кишига хунук ишдир”, дедилар.

Айнийнинг “Умдатул қорий” асаридан.


FATVO.UZ | Расмий канал dan repost
​​МАШИНАНИ БИР-БИРИГА АЛМАШТИРИШ
#савдо

❓1529-CАВОЛ: 2022-йилда ишлаб чиқарилган Cobalt автомашинасини 2014-йилги Cobalt га устига пул олиб алмаштириш мумкинми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Савдо нақд кўринишда бўлса, модели бир хил автомашиналарни устига пул олиб айрибошлаш жоиз. Лекин бу савдо насия шаклда бўлса, жоиз бўлмайди, рибо ҳосил бўлади. Чунки автомашиналарнинг жинси (модели) бир хил бўлсада, улар тарозида тортиладиган ё ҳажм билан ўлчанадиган маҳсулот эмас. Шунинг учун уларни зиёда билан алмаштириш жоиз, лекин жинси бир бўлгани учун насияси дуруст эмас. Фиқҳий манбаларимизда шунга ўхшаган мисол: нақд савдода битта қўйни иккита қўйга алмаштириш дурустлиги айтилган (“Мухтасарул виқоя”, “Фиқҳул буйуъ” китоблари). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar


Din ishlari bo‘yicha qo‘mita dan repost
⚡️ Umra ziyoratchilarini meningitga qarshi emlash bo‘yicha
XABARNOMA


🇸🇦 Saudiya Arabistoni Podshohligi Sog‘liqni saqlash vazirligi tomonidan 2025-yilda mamlakatga tashrif buyuruvchilar, jumladan “Umra” ziyoratchilari uchun meningitga qarshi emlanish majburiy etib belgilangani ma’lum qilindi.

🔹 Jahon Sog‘liqni saqlash tashkiloti ma’lumotlariga ko‘ra, ayni davrda dunyoda meningokokk bilan kasallanish holatlari ko‘payishi kuzatilmoqda.

▪️Soha mutaxassislari bildirishicha, ushbu infeksiya havo orqali yuqadigan kasallik bo‘lib, unga chalingan shaxs aksirsa yoki yo‘talsa infeksiya butun atrofga tarqaydi. Meningit istalgan yoshda uchrashi mumkin.

▫️Shu bois, ziyoratchilar odamlar gavjum joylarda himoya niqoblaridan foydalanishlari, shaxsiy gigienaga rioya qilishlari va kasallikdan saqlanish ehtiyot choralarini ko‘rishlarini tavsiya etamiz.

📌 Saudiya Sog‘liqni saqlash vazirligi joriy etgan tartib-qoidaga ko‘ra, emlanish podshohlikka kirishdan kamida 10 kun oldin amalga oshirilgan bo‘lishi lozim. Emlanganlik sertifikatining amal qilish muddati 3 yilni tashkil etadi.

🏥 Umra safarini niyat qilgan fuqarolarimiz respublikamizning barcha markaziy poliklinikalari yoki vaksinasiya markazlarida meningitga qarshi emlanishlari mumkin.


🌐 Din ishlari boʻyicha qoʻmita
Axborot xizmati

Telegram | Instagram| Facebook | Twitter


Саҳл ибн Саъд Суъадий розияллоҳу анҳудан ривоят қилади,

ансорлардан бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига келиб фақирлик ва яшаш қийинлигидан шикоят қилди.

   Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга:

“Уйингга кирсанг, уйда бирон ким бўлса салом бер. Ҳеч ким бўлмаса менга саловот айт ва “Қул ҳуваллоҳу аҳад”ни бир марта ўқи”, дедилар.

У киши шундай қилганди, Аллоҳ таоло унга мўл ризқ ато этди, ризқини кўпайиб берди ва ҳатто (орттириб) қўшниларига эҳсон қила бошлади.


“Тафсири Абул футуҳ” ва “Мустадрок”дан.


Дардингизни бировга айтманг!

Ибн Жавзий раҳимаҳуллоҳ:

“Мусибатларни яшириш сирларни яшириш жумласидан бўлиб, уни ошкор қилиш ғанимни хурсанд қилиб, дўстни қайғуга солади”, деди.
“Сойдул хотир” асаридан.

Ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ:

“Мусибат ва оғриқ, аламларни яшириш олийжаноб инсонлар хислатидир”, деди.
“Фавоид”дан.


Қўлни кўрмагам киши ёзувни қалам ёзди дейди. Аллоҳнинг қудратини кўрмаган киши мевани дарахт берди дейди.

Мавлоно Жалолиддин  Румий (қ.с)

Ҳеч шубҳасиз борлиқда Аллоҳдан, Унинг сифатларидан ва феълларидан ўзга нарса йўқ.

Барча нарса Удир, Ундандир, Унгадир...“

Муҳиддин Ибн ал-Арабий (қ.с)


🌜 Агар банда солиҳ амалларга муваффақ қилишидаги Аллоҳнинг фазли марҳаматини билганида эди, амалини халойиқдан бирон кимга кўрсатишдан хижолат чеккан бўларди.

📱@Oqtepajome


FATVO.UZ | Расмий канал dan repost
​​БИРОВЛАР ҲАҚИНИ ЎЗИГА БИЛДИРМАЙ БЕРИШ
#ҳалол_ҳаром

❓1526-CАВОЛ: Ўзгалардан яширинча олинган пул ва бошқа турли буюмларни қайтариш ноқулай бўлса, ўзига билдирмасдан бериб қўйса ҳам бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ўзгалардан ноҳақ олинган ҳақларни эгасига билдирмасдан бериб қўйиш дуруст. Фақат унга етиб бориши аниқ бўлиши керак. Шу билан зиммадаги бировнинг ҳаққи соқит бўлади. Уламолар, бир киши бошқанинг чўнтаги ва сумкасидан билдирмасдан бирор нарсани олиб қўйганидан кейин, билдирмасдан қайтариб солса, зиммасидан соқит бўлади, деганлар. Ҳатто: “Сизга ҳадя”, деб ўша олган нарсасини бериб юборса ҳам зиммасидаги қарзидан қутилади. Аммо бировнинг ҳаққига тажовуз қилгани учун истиғфор айтиб, тавба ҳам қилади (“Раддул муҳтор” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar


🗓 Намоз вақтлари

Бомдод 06:50
Пешин 12:40
Аср 15:50
Шом 17:24
Ҳуфтон 19:05

🌐Яқинларингизга юборинг!

🧎‍♂Сиз сабабли яна кимгадир намозни жамоат билан, вақтида адо қилиш насиб қилиб қолса, албатта Аллоҳ сизни мукофотлайди!

Масжид каналига уланиш ⬇️⬇️

https://telegram.me/Oqtepajome


Muslim.uz dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#hadis #salavot #juma
🌙 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Жумага ўтар кеча ва жума кундузи менга салавот айтишни кўпайтиринглар, чунки салавотларингиз менга кўрсатилади", деганлар.

Уламолар айтадилар: "Ким қалби шод, гуноҳлари мағфират, ғам-ташвишлардан халос бўлишни истаса, пайшанба кунининг шом вақтидан бошлаб жума кунининг шом пайтигача бўлган фурсатларда Расулуллоҳ алайҳиссаломга салавот айтишни кўпайтирсин".


☝️ Аллоҳумма солли ва саллим ва барик ъала Саййидина Муҳаммад.

#juma #salovat #duo
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


Увайс Қараний:
– Аллоҳни танидингизми?
– Ҳа...
– Ундай бўлса, бошқа нарсани билмаслигингиздан ғам еманг.

– Ҳазрат, яна насиҳат қилинг, –
дейишди.
– Аллоҳ сизни биладими?
– Албатта, билади.
– Ундай бўлса, бошқалар сизни билмаслигидан ғам еманг.


FATVO.UZ | Расмий канал dan repost
​​НАМОЗДА БОЛАМ РЎМОЛИМНИ ЕЧИБ ЮБОРАДИ
#намоз

❓1524-CАВОЛ: Намоз ўқиётганимда болам рўмолимни тортиб ечиб юборди. Намозим нима бўлади?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Фиқҳий қоидаларга кўра намозда беркилиши шарт бўлган аъзолардан бирининг тўртдан бир ва ундан кўп қисми уч тасбеҳ (Субҳаналлоҳ) айтиш муддатича очиқ турса, намоз бузилади. Агар уч тасбеҳ айтиш муддатига етмасдан, бир қўлда енгил ҳаракат билан ёпиб олса, намоз бузилмайди. Сиздаги ҳолат ҳам мана шу ҳукмга тушади. Бу ҳолатда рўмолнинг ўзи тушиб кетиши ёки кимнингдир тушириб юбориши ўртасида фарқ йўқ (“Мухтасар фил фиқҳил ҳанафий”). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar


FATVO.UZ | Расмий канал dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#муфтий_минбари

📹 БАЛКИ У АЛЛОҲНИНГ ДЎСТИДИР
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

  Улашинг: @diniysavollar


Олимнинг олдига келиб, у билан ўтирса, унинг илмини эгаллашга қодир бўлмаса ҳам, кишига еттита яхшилик бор, улар:

1. Таълим олувчиларнинг фазилатига эришади.

2. Олим билан ўтиришда давом этса, гуноҳ ва хатолардан холи бўлади.

3. Уйидан чиқса, унга Аллоҳнинг раҳмати ёғилади.

4. Олимнинг олдида ўтирганларга ҳам раҳмат нозил бўлади, у ҳам раҳматдан насибадор бўлади.

5. Модомики эшитиб турар экан, унга ҳам яхшилик ёзилади.

6. Фаришталар олимлардан рози бўлиб, уларга қанотларини ёзиб туради. У мажлисда ўтирган киши ҳам бундан насибадор бўлади.

7. Ҳар бир босган қадами гуноҳлари учун каффорат бўлади.

П:с. Аллоҳни дўстлари билан, валий қуллари билан ўтиришни тасаввур қилаверинг!

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.