OQTEPA JOME MASJIDI


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Din


◦✧✿ ﷽ ✿✧◦
FARG'ONA VILOYATI
DANG'ARA TUMANI
OQTEPA JOME MASJIDI
TELEGRAMM KANALI
💬 SAVOL, TAKLIF VA SHIKOYATLAR UCHUN 👇
@Asror_Akbaraliy 📨

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Din
Statistika
Postlar filtri


💥💥💥💥💥💥💥💥💥

Ҳатми қуръонга марҳабо!!!

🥰 @Oqtepajome


#Намоз_вақтлари

🌙Данғара тумани "ОКТЕПА" жоме масжиди намоз вақтлари ⏰

Бомдод    06  :  10
Пешин      12  :  40
Аср            16  :  45
Шом          18  :  28
Ҳуфтон     20  :  10


🌐 Яқинларингизга юборинг!

Сиз сабабли яна кимгадир намозни жамоат билан, вақтида адо қилиш насиб қилиб қолса, албатта Аллоҳ сизни мукофотлайди!
Масжид каналига уланиш  👈👈


🦋〰🎈🎈〰🦋

Ҳатми қуръонга марҳабо!

🦋〰📖📖📖📖〰🦋


💡 Рoсулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларида енгил амал бўлишига қарамасдан ажрининг улуғлигида Аллоҳнинг зикрига тенг келадигани йўқдир.

🤲1. Субҳааналлоҳ – 100 марта айтилади. Ушбуни айтувчига 1000 та ҳасанот битиб, ундан 1000 та гуноҳи ўчирилади.

🤲2. Алҳамдулиллаҳ - ададсиз, хоҳлаганча айтиш мумкин. У “тарозуни тўлдиради”. (ҳадисга ишора)

🤲3. Субҳааналлоҳи валҳамдулиллаҳ – ададсиз, хоҳлаганча. “Ер билан осмоннинг ўртасини тўлдиради”. (ҳадисга ишора)

🤲4. Субҳааналлоҳи ва биҳамдиҳи - 100 марта. Гуноҳлар ўчирилади. Қиёмат кунида ҳеч ким ундан афзали билан кела олмайди, илло шу билан.

🤲5. Субҳааналлоҳи вабиҳамдиҳи, субҳааналлоҳил ъазийм - ададсиз, хоҳлаганча. “Мезонда оғир, Раҳмонга суюкли” лафзлар. (ҳадисга ишора)

🤲6. Субҳааналлоҳи, валҳамдулиллаҳи, ва лаа илааҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар. Ва лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллаҳи - ададсиз, хоҳлаганча. Бу Аллоҳга суюкли каломлар ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга суюкли каломлар. Улар хайрли каломлар ва “баақиятус солиҳаат” – боқий қолувчи солиҳ амаллардир.

🤲7. Лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарика лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъалаа кулли шай`ин қодийр – 100 марта. Ушбу дуони ўқиш 10 қул озод қилишга тенгдир, унга 100 та ҳасана ёзилади, ундан 100 та ёмонлик ўчирилади, Шайтондан ҳимоя, қўрғон бўлади. (10 та айтиш эса 4 та қул озод қилганга тенг бўлади).

🤲8. Бисмиллаҳи, ва лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллаҳи - ададсиз, хоҳлаганча. Ҳар қандай ишга киришганда ўқилади, хоссатан қийинчилик бўлганда.

🤲9. Астағфируллоҳа ва атуубу илайҳ - ададсиз, хоҳлаганча. Хатоларига каффорот бўлади.

🤲10. Аллоҳумма солли ъалаа Муҳаммадин ва ъалаа оли Муҳаммад, камаа соллайта ъалаа Иброҳийма ва ъалаа оли Иброҳийма иннака ҳамийдум мажийд. Аллоҳумма баарик ъалаа Муҳаммадин ва ъалаа оли Муҳаммад, камаа барокта ъалаа Иброҳийма ва ъалаа оли Иброҳийма иннака ҳамийдум мажийд - ададсиз, хоҳлаганча.

    Ҳар бир ўқилганда ўқиганнинг ўнта хатоси ўчирилади, ўнта даражаси кўтарилади, Аллоҳ унга ўнта саловот йўллайди. Шунингдек, ушбу саловоти Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўрсатилади.
arabicuz

🌙 @Oqtepajome


Олимларнинг, диндорларнинг хатосига қараб диндан совуяётганлардан,
бойларнинг хатоларини кўриб, нега пулдан совумаётганларини сўранг!

— Мужаддид Шайх Маҳмуд аъфа до ҳазратлари қуддиса сирруҳу.


💡 Рамазон ҳикматлари


Қайсидир инсон кўрган қийинчиликларини баҳона қилиб, Аллоҳдан узоқлашади. 🚶‍➡️

Қайсидир инсон эса кўрган қийинчиликларини васила қилиб, Аллоҳга яқинлашади.
🤲

Ҳазрати Мавлоно Румий


💡💡💡💡💡💡💡💡




شهر رمضان
💡💡💡💡💡💡💡💡
🤲 Ҳатми қуръонга марҳабо !!!


Рамазон ўғриларидан эҳтиёт бўлинг!

Рамазон ойида мол-мулкингизни эмас, балки жуда қимматли бўлган вақтингизни бой бериб қўйишингиз мумкин. Оқибатда сон-саноқсиз савоб ва ажрлардан мосуво бўлиб қоласиз.

Бунинг учун қуйидаги маслаҳатларга амал қилсангиз, ютқазмайсиз:

☑1. Кунингизни телевизор қаршисида бефойда сериалларни томоша қилиб ўтказманг.

☑2. Узоқ вақт телефонда сўзлашманг: икки дунёингизга ҳам нафи тегмайдиган гаплардан тийилинг!  Ғийбат, бўҳтон ва ёлғон-яшиққа ўралашиб, тутаётган рўзангизнинг савобини ҳам кетказиб қўйманг!

☑3. Ижтимоий тармоқлардан Аллоҳ розилигига эришиш йўлида фойдаланинг. Турли хил гуноҳ ва маъсиятни тарғиб этувчи контентлардан эҳтиёт бўлинг!

☑4. Аллоҳнинг зикри билан банд бўлинг! Аллоҳнинг зикри айтилмайдиган мажлислардан узоқроқ бўлганингиз яхши.

Энг муҳими, Рамазон ойидаги саноқли кунларимизни ўғриларга бериб қўймайлик!


​​Намозда хушуъ учун қоидалар

1. Ейиш ва ичишингиз ҳалол ва пок бўлишига эътиборли бўлинг.
2. Ҳаром амаллардан узоқлашинг.
3. Агар овқат тайёр бўлса, аввал овқатланиб олинг.
4. Ҳожатхонага бориш эҳтиёжингиз бўлса, ўзингизни тутишга ҳаракат қилманг.
5. Тоза ва пок кийининг.
6. Мисвокдан фойдаланинг.
7. Таҳоратни тартиби билан қилинг.
8. Намоз ўқиш учун сокин жой танланг.
9. Жойнамозингиз тоза ва диққатингизни чалғитадиган нақшли бўлмасин.
10. Намозларни ўз вақтида жамоат билан ўқишга ҳаракат қилинг.
11. Аллоҳ бизни ҳар доим кўриб туришини ҳис қилиб ўқинг.
12. Ўлимни ва Аллоҳга қайтишингизни эсланг.
13. Намозда ўқиётган сура, дуоларингизни маъноларини тушиниб ўқишга ҳаракат қилинг.
14. Аллоҳнинг буюклиги, сиз эса заифлигингиз ҳақида фикр юритинг.
15. Нигоҳингизни сажда қиладиган жойингиздан узманг.
16. Хушуъингиз ортиши учун Аллоҳга дуо қилинг.

Аллоҳим, мен Сендан фойдасиз илмдан, хушуъсиз қалбдан, тўймас нафсдан, мустажоб бўлмайдиган дуодан паноҳ сўраймиз. Омин!

Муҳаммад Юсуф Муҳаммад Али


💡@Oqtepajome 🌙


Muslim.uz dan repost
🌙 БУГУН РАМАЗОННИНГ БИРИНЧИ КЕЧАСИ НИМАЛАР СОДИР БЎЛАДИ?

🌸Жаннат зийнатланади🌸

☝️ Рамазоннинг биринчи куни келганида Аллоҳ таоло Ризвон (жаннат эшикларини қўриқловчи фаришта)га: “Уммати Муҳаммаддан рўза тутиб, кечалари қоим бўладиганлар учун жаннатни зийнатлагин!” деб айтади.

💬Аллоҳнинг яна бир фариштаси борки, унинг бир қаноти ёқутдан, иккинчиси эса зумраддандир. У ҳар кеча: “Тавба қилувчи борми?” деб нидо қилади (Имом Заҳабий раҳимаҳуллоҳ. Тарихул Ислом).

🔥Дўзах эшиклари ёпилади🔥

🌙 Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Рамазоннинг биринчи кечаси бўлганда шайтонлар ва бебош жинлар кишанланади, дўзах эшиклари беркитилади, улардан бирортаси ҳам очиқ қўйилмайди ва жаннат эшиклари очилади, улардан бирортаси ҳам ёпилмайди. Ҳар кеча бир жарчи: “Эй яхшилик талабгори, келгин! Эй ёмонлик талабгори, тўхтагин!”, дейди”, деганлар (Имом Термизий, Насоий ва Ибн Ҳиббон ривояти).

🌙Аллоҳнинг раҳмати ёғилади🌙

☝️ Манбаларда, “Рамазон ойининг биринчи кечасида Аллоҳ таоло бандаларига раҳмат назари билан боқади, кимга Аллоҳ раҳмат назари билан боқса, уни ҳеч қачон азобламайди”, дейилади.

💬Афсуски, кўпчилик бу кунни бозорда “ҳали уни, ҳали буни сотиб олишим керак” деган бекорчи ўй-ҳаёллар билан ўтказиб юборади.

Демак, банда рамазоннинг илк кунларидан бошлаб уни ғанимат билмоғи лозим экан.

😄Бугун шом намозидан кейин Рамазоннинг илк кечаси кириб келади...

📝 Даврон НУРМУҲАММАД

#mutolaa #ramazon #taroveh
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook




FATVO.UZ | Расмий канал dan repost
#ХУШХАБАР
#Рамазон_2025

Рамазон ойи муносабати билан Фатво марказининг қўнғироқлар хизмати иш тартибига ўзгартириш киритилди. Эндиликда Рамазон ойи давомида саволларингизга Фатво марказининг малакали мутахассислари ҳар куни (шанба, якшанба ва байрам кунлари ҳам) эрталаб соат 06:00 дан 18:00 га қадар жавоб берадилар.
Бунинг учун 781503344 телефон рақами орқали қўнғироқ қилиб, биз билан боғланинг.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar


FATVO.UZ | Расмий канал dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#рамазон
#муфтий_минбари

🌙 РАМАЗОН ХУТБАСИ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🔗 Улашинг: @diniysavollar


Рамазон ойи муборак бўлсин!

🌙 Аллоҳга қасамки, агар қабрдагиларга “орзу қилинглар!” дейилса, улар Рамазондан бир кунни орзу қилган бўлардилар.

Ибн Жавзийнинг "Табсира"сидан.
arabicuz

💡💡💡💡💡


Muslim.uz dan repost
📖 ТАРОВЕҲ НАМОЗЛАРИДА ЎҚИЛАДИГАН ХАТМИ ҚУРЪОН САҲИФАЛАРИНИНГ КУНЛИК ТАҚСИМОТИ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

#taroveh #sahifalar #taqsimot
🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


Muslim.uz dan repost
🌙 РАМАЗОН ТАҚВИМИ – 2025

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

#ramazon #taqvim #2025
🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish

19 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.