Olmaliq - Ohangaron


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Olmaliq shahridagi eng yirik va ommabop, axborot yetkazuvchi “@Ohangaronovozi” telegram kanaliga xush kelibsiz!
• Reklama;
• Taklif;
• Tabrik;
• E’lon;
• Murojaat uchun: @OLMALIQAHLI_BOT
Muloqot guruhi: @olmaliqahli

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


#вақт

Вақт ҳамма нарсани ўзгартиради" дейишади. Бу нотўғри ибора. Вақт ҳеч кимни ва ҳеч нарсани ўзгартирмайди.

Ўн йил аввалги хасис, бахил инсон ўз хулқини ўзи тарбияламаса,  ўн йилдан кейин ҳам хасад ўтида ёнаверади.

Ўн йил аввалги дангаса ўзи  шижоат қилмас экан, ўн йилдан сўнг ҳам дангасалигича қолаверади.

Вақт ҳеч кимни ўзгартирмайди...
Инсон ўзини фақат ўзи ўзгартира олади!

Ўзгариш вақти келди!
Кетиб қолмасидан фойдаланиб қолинг!

@Ohangaronovozi


⚡️Январ ойида 18 миллиард сўмлик электр энергияси ноқонуний ишлатилди

Электр энергияси тарифлари ошиши билан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари ҳам ортиб бормоқда. Жорий йилнинг январь ойида 10 миллион кВт соатдан ортиқ электр энергияси ноқонуний ишлатилиб, давлатга 17,4 миллиард сўм зарар етказилган.

Наманганда сутни қайта ишлаш цехида 4,2 миллиард сўмлик, Андижонда хусусий таълим муассасасида 892 миллион сўмлик, Жиззах, Тошкент, Қорақалпоғистонда эса 500 миллион сўмдан ортиқ ноқонуний электр ишлатиш ҳолатлари аниқланган.

@Ohangaronovozi


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#муҳим

Бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоровнинг айтишича, ҳар тўрт маҳаллага бир нафардан “маҳалла банкири” бириктирилган. Ҳозирда 2500 га яқин “маҳалла банкири” фаолияти йўлга қўйилди.

1-мартга қадар 850 дан ортиқ маҳаллада томорқалар учун сув муаммоси ҳал этилади. Бунинг учун 250 млрд сўм ажратилади.

Ҳоким ёрдамчилари эндиликда томорқага ҳам масъул бўлади. Улар экин экилганини назорат қилиб боради. Дарвоқе, ҳоким ёрдамчиларининг 95%дан ортиғи иқтисодчилар экан.

Яратилган иш ўринлари ҳаққонийлиги амалда Солиқ қўмитаси базасида тўлаган солиқлари билан солиштириш орқали таъминланади. Бунга қўшимча равишда Ҳисоб палатаси ҳам жалб этилади.

Айтганча, Президент энди ҳар ой охирида манзилли дастурлар ижроси юзасидан масъуллар ҳисоботини эшитиб боради.

@Ohangaronovozi


#семинар

Вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Отабек Турсунов ҳамда вилоят мутасадди раҳбарлари томонидан Оҳангарон туманида иқтисодий соҳа комплекси мутасаддилари, маҳалла “еттилиги” иштирокида семинар ўтказилди.

Семинар давомида Президентимизнинг 330, 347, 12-сонли қарорлари моҳияти ҳамда бу борада Оҳангарон туманида амалга оширилаётган ишлар муҳокама этилди.

Туманда аҳоли томорқасига озуқа экинлари экиш имкониятлари ўрганилиб, масъулларга тегишли кўрсатмалар берилди.

@Ohangaronovozi


#ибрат

Вақтим йўқ, дегувчилар — вақтнинг қулидирлар. «Вақтим йўқ», дейиш бир баҳона. Бу баҳона билан одам бошқаларни эмас, аввало ўзини алдайди. Худо бизга бир кеча-кундузда йигирма тўрт соат вақт бериб қўйибди.

Шу вақтнинг эгаси ўзгалар эмас, ўзимиз. Ана шу йигирма тўрт соатни тақсимлаш учун Яратгувчи томонидан ақл, фаросат, зеҳн... неъматлари ҳам берилган.

Одам вақтга қул эмас, хожа бўлмоғи керак. Биз беҳуда ишларга кўп маҳлиё бўламизда, зарур юмушларга келганда «вақтимиз етишмайди», деб нолишни бошлаймиз.

Ҳатто эрталабдан кечгача қарта ўйнаб ўтирувчилар ҳам шундай деб ҳасрат қиладилар. Қиёматда вақтимизни беҳуда сарф қилганимиз учун ҳам ҳисоб берсак керак, валлоҳи аълам?

Тоҳир Малик


@Ohangaronovozi


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#кун_тарихи

1441 йил 9 февраль – ғазал мулкининг султони Алишер Навоий таваллуд топган кун

Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов айтганларидек: "Агар бу зотни авлиё десак, у - авлиёларнинг авлиёси, мутафаккир десак - мутафаккирларнинг мутафаккири, шоир десак -шоирларнинг султонидир".

@Ohangaronovozi


7367702.pdf
2.6Mb
#Диққат

❗️Ички ишлар органларининг айрим ваколатлари Миллий гвардияга қонун билан олиб берилди!

Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиришлар киритиш ҳақида 06.02.2025 йилда Қонун имзоланди.

@Ohangaronovozi


#chellenj

Оҳангарон туманида миллийликни тарғиб этишга қаратилган челленж давом этмоқда.

@Ohangaronovozi


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Фаровонлик

⚡️⚡️⚡️ Мактаб иссиқхонасида мандарин ва лимон пишди

Туманимизнинг Янги Санганак маҳалласидаги 21-мактаб иссиқхонасида мандарин ва лимон пишди.

Тоғли ҳудудда таббий йўл билан иситиладиган мазкур иссиқхона тажрибаси ҳудуд аҳолиси ўртасида оммалашмоқда.

@Ohangaronovozi


#яхши_хабар

⚡️Ўзбекистонда уй бозори "қулаяпти"

2024 йилда Тошкентда иккиламчи уй-жойнинг ўртача нархи 1,8 фоизга пасайди, ер эса 2,9% арзонлади — сотихига 352 млн сўм. Кўчмас мулк билан боғлиқ битимлар сони 2,2% камайди.

@Ohangaronovozi


OLMALIQ | Tezkor xabarlar dan repost
⚡️⚡️⚡️

Ҳурматли табиий газ истеъмолчилари!

2025 йил 7 феврал санасидан бошлаб "Олмалиқшаҳаргаз" ГТБ нинг "Авария диспетчер хизмати" бўлимига газ таъминоти билан боғлиқ савол ва мурожаатларингиз бўлса 71-61-4-27-16 телефон рақамига алоқага чиқишингизни сўраймиз.

Барча 70 кодли Олмалиқ шаҳар телефонлари 71 кодига ўтиши муносабати билан Газ таъминоти юқорида кўрсатилган рақам орқали 24/7 иш жараёнида қўнғироқларингизни қабул қилади.

"Олмалиқшаҳаргаз" ГТБ бўлими маъмурияти.

📱 @olmaliq | 📱 Instagram



12 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.