Ohangaron — Olmaliq


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Olmaliq shahridagi eng yirik va ommabop, axborot yetkazuvchi “@Ohangaronovozi” telegram kanaliga xush kelibsiz!
• Reklama;
• E’lon;
• Murojaat uchun: @OLMALIQAHLI_BOT
Muloqot guruhi: @olmaliqahli

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Россияда оғир тан жароҳати олган Ўзбекистон фуқароси ватанга қайтарилди

Самарқандлик муҳожир Хабаровскда дарахтдан йиқилиб, бўйин умуртқа поғонасини синдириб олган. Отаси Россияда шифокорлар унга қарамаётгани сабаб, Ўзбекистонга қайтиши ёрдам сўраган. Ўзбекистонлик дипломатлар ёрдамида у ортга қайтарилган.

@Ohangaronovozi


#эслатма

❗️Эртага, 10 март (душанба) куни:

✅ 5 кунликлар учун дам олиш куни;

❌ 6 кунликлар учун иш куни;

✅ боғчаларнинг деярли ҳаммасида дам олиш куни (балки 6 кунлик айрим хусусий боғчалар ишлаши мумкин, буни боғчадан аниқлаштириш керак);

❌ Мактабларда одатий ўқиш куни;

✅❌олийгоҳларнинг баъзиларида дам олиш куни, баъзиларида ўқиш куни. Буни ўқиш жойидан аниқлаштириш керак.


@Ohangaronovozi


#диққат

❗️Соғлиқ учун хавфли дорилар рўйхати эълон қилинди

Қуйидаги маҳсулотларни реализация қилиш ва сақлаш тақиқланади:

▪️ "Reborn Ultimate"
▪️ "Lipotrim Ultra"
▪️ "Сексуальная фигура”
▪️ "Al-Sheikh"
▪️ "Fatzorb"
▪️ "Fatzorb Ultra"
▪️ "Fatzorb Plus"
▪️ "Spirulina"
▪️ "Arabic"
▪️ "Reduksin Layt"
▪️ "Kod S"
▪️ "Shafran diet"
▪️ "Gold Puma"
▪️ "Блокатор жира"
▪️ "Hot pepper"
▪️ "Ферментаиз"
▪️ "Липоксин для похудения"
▪️ "Куаймый Extra"
▪️ Slim ultra (Samyun Wan)


Ўзбекистон Республикаси ҳудудига ноқонуний йўллар билан кириб келган ва Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган тезкор тадбирларда ашёвий далил сифатида олинган ушбу маҳсулотлар Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази лабораторияларида текширилганда уларнинг таркибида сибутрамин моддаси мавжудлиги аниқланди.

@Ohangaronovozi


Сингапурнинг энг йирик банки сунъий интеллектни қўллаш туфайли 4000 нафар ходимини ишдан бўшатади

Сингапурнинг DBS Group компанияси келгуси уч йил ичида 4000 га яқин мустақил ва вақтинчалик ишчиларни қисқартиришини эълон қилди, уларнинг ўрнига сунъий интеллект қўлланилади.

@Ohangaronovozi


#шукуҳ

✅8-март - Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан Оҳангарон туман ҳокимлиги ходимлари меҳнат жамоасидаги аёлларни байрам билан табриклашди.

Баҳор ва нафосат айёми муборак, азиз аёллар
!

@Ohangaronovozi


“Ташаббусли бюджет”да тарғибот босқичи бошланди

8–10 март кунлари “Ташаббусли бюджет” доирасида сараланган лойиҳалар учун 3 кунлик тарғибот босқичи ўтказилади.

Бунда, ташаббускорлар саралашдан ўтган лойиҳаларни тарғиб қилиш орқали овоз бериш босқичига тайёргарлик кўради.

Эслатиб ўтамиз, 2024 йилги 2-мавсумдан бошлаб, овоз бериш муддати 20 кундан 10 кунга қисқартирилган. Шу сабабли, тарғибот босқичи жорий этилди.

@Ohangaronovozi


#шукуҳ

  💐 💐 Олмалиқ шаҳридаги "Металлург" маданият саройида 8 - март Халқаро хотин-қизлар байрами муносабати билан Тошкент вилояти байрам тадбири бўлиб ўтди.

@Ohangaronovozi


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#табассум

8 МАРТ😆😂

Байрамни аъло кайфиятда ўтказинг!!!

@Ohangaronovozi


🌺💐🌺

8 март – Халқаро хотин-қизлар куни!

💐 Барча мўътабар онажонларимизни, меҳрибон опа-сингилларимизни, гўзалликда тенгсиз қизларимизни байрамлари билан табриклаймиз!

💐Юзингиздан ҳеч қачон табассум аримасин. Ҳамиша гўзал, бахтли бўлиб юринг.

Дунё тургунча туринг, қадрли, меҳридарё аёллар.


@Ohangaronovozi


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#тадбир

⚡️⚡️Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди

@Ohangaronovozi


⚡️⚡️Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган тантанали маросимдаги нутқи

@Ohangaronovozi


#диққат

❗️Тошкент вилоятининг 3 та туманида "энергия ўғрилари" аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг ҳудудий бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар давомида:

Оққўрғон туманида фуқаро А.Н.га тегишли “Зарафшон” МФЙ ҳудудидаги нотурар бинода фуқаро О.Р. тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига тўғридан-тўғри уланиб, 224,7 млн сўмлик электрдан;

Бўстонлиқ туманида фуқаро А.А. ва бошқалар “Ходжикент” МФЙ  ҳудудидаги хонадонда тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига тўғридан-тўғри уланиб, 141,1 млн сўмлик электрдан;

Оҳангарон туманида “S.Sh.” оилавий корхонаси масъул шахслари “Ялпоқтепа” МФЙ ҳудудидаги умумий овқатланиш шохобчасида тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги газ тармоғига тўғридан-тўғри уланиб, 170 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


@Ohangaronovozi


#диққат

⚡️⚡️МИБ ходимлари боди-камералардан фойдаланишни бошлайди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси мажбурий ижро жараёнларида мобил видеокузатув воситаларидан фойдаланиш бўйича қонун лойиҳасини қабул қилди.

Мажлисда давлат ижрочиларининг боди-камералардан фойдаланиши ҳамда қарздорлик сабабли ундириш мумкин бўлмаган минимал даромад миқдорини белгилаш каби ўзгаришлар муҳокама қилинди.

Шунингдек, Президент ҳам Коррупсияга қарши курашиш бўйича миллий кенгаш йиғилишида йўл ҳаракати инспекторларининг боди-камералар билан хизмат ўташи, автомобил рақамларининг ауцион орқали сотилиши ва қоғоз баённомаларнинг бекор қилиниши натижасида коррупсия сезиларли камайганини таъкидлаган эди.

@Ohangaronovozi

13 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.