BUXORO.UZ | Расмий канал dan repost
Ботир Зарипов Абдуджаббор Рахмонзода билан учрашди
Вилоят ҳокими Ботир Зарипов вилоятимизда бўлиб турган Тожикистоннинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Абдуджаббор Раҳмонзода билан учрашди.
Самимий руҳда кечган мулоқотда Ўзбекистон ва Тожикистон президентларининг икки томонлама учрашувлари чоғида эришилган келишувларни амалга оширишнинг амалий масалалари муҳокама қилинди.
Хусусан, Бухоро вилояти ва Тожикистон ҳудудлари ўртасида ўзаро савдо ва иқтисодий алоқаларни кенгайтириш, ижтимоий-маданий соҳаларда ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари кўриб чиқилди. Бу борада қатор таклифлар ўртага ташланди.
Тожикистон элчиси, ўз навбатида, Бухоро вилояти потенциалини юқори баҳолаб, савдо-инвестиция алоқаларини ривожлантириш, жумладан, қўшма корхоналар ташкил этиш ҳамда молиявий ҳамкорликни мустаҳкамлаш имкониятлари мавжудлигини айтиб ўтди.
Учрашув сўнггида Бухоро вилояти эркин иқтисодий зоналарида саноат ва кооперация соҳаларида имкониятлар катта эканлиги эътироф этилиб, ушбу йўналишларда ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга келишиб олинди.
Ташриф дастурига кўра, элчи Абдуджаббор Рахмонзода Когон туманидаги қоғоз маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи “China xiang yang”, гипсакартон маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи “Demir gypsum”, “G‘ayrat chodak” текстиль корхоналари фаолияти билан яқиндан танишди. Режага мувофиқ элчи Бухоро давлат университети, Ғиждувон туманидаги С.Айний уй-музейида ҳам бўлади.
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube