#ИЗТИРОБ
МУАЛЛИФ: #Назли
40
Кечқурун бўлди, бегоналар кетди.
— Ойи, мениям ўзингиз билан олиб кетинг. Дилдора ёшларини артиб Дилфуза билан бирга ўрнидан турди.
— Эрингнинг ёнида бўлмайсанми? Дилфуза бир чеккада аҳволи бир танг бўлиб ўтирган Жамшидга қаради.
— Йўқ, бунинг ёнида қолмайман! Дилдоранинг алам билан айтган гапи сабаб ҳамма Жамшидга бошқача қаради. — Майли қизим, бугунчалик меникида қол, эртага келасан дея вазиятни юмшатди, Дилфуза. Дилдора уйга боргунча онасининг тиззасига бош қўйиб йиғлаб келди...
Дилфуза Маҳлиё ҳақида сўрагиси келарди-ю, аранг ўзини босарди. Аҳрор ҳам ортиқча гап гапирмай жим кетди. Камолнинг нима сабабдан ўлгани-ю, оиласида нималар бўлганини сўрашни хоҳларди, синглисининг аҳволи сабаб у ҳам жим бўлди.
🍃🍃🍃
— Ойи, Дилдоранинг ўғли бугун вафот этибди. Ҳамма хона-хонасига кириб кетгач Зафар ойисига айтди.
— Аллоҳ раҳматига олган бўлсин. Нима бўлибди, ҳали ёш эди-ку.
— Машина йўлга чиқиб кетибди дейишди, яна билмадим ойижон.
— Ишқилиб жанозга бормадингми? Ортиқча гап-сўз керакмас ўғлим.
— Йўқ, бормадим ойи. Эҳҳ, бу ёқда Маҳлиё, у ёқда ўғли. Майли сабр берсин.
— Уйида одамлар камайганда мени олиб борарсан. Ҳол-аҳвол сўраб келаман.
— Хўп, ойи. Маҳлиё нимага ҳеч очилмаяпти? Келгандан буён паришон.
— Билмадим ўғлим, Софияга айтса керак, Маҳлиё ҳозир укаси ҳақида билмай қўяверсин. Билса унгаям баттар сиқилади.
— Майли, ойи. Мен дам олай, сиз ҳам дам олинг. Айтганча, дадам қачон келаркан?
— Эртага келади, дўстлари бошқа қолмаймиз дейишибди, дам олиш жойи ёқмаган эмиш.
— Соатини айтса ўзим олиб келаман, яхши дам олинг ойи.
— Эҳҳ, болам-а, болам. Сенгаям қийин бўлди. Ёнингда шерик йўқ. Қийналасан, уйлантирай дейишга қўрқиб турибман, эрта қариганингда сенга бир суянч керак. Жамила ая Зафарнинг ҳолатига ачинарди.