#ИЗТИРОБ
МУАЛЛИФ: #Назли
23
Орадан икки кун ўтгач Зулфиқор ҳамма қариндошларини уйига чақирди. Гўёки ота-онаси ҳаққига бериладиган ошлар тўғрисида гаплашиш ниятида чақирилгандек эди ҳамма.
— Ҳа, ўғлим охири бизнинг айтганимизни қиладиган бўлибсан-да -деди катта аммаси.
— Опа, болани фикридан қайтарманглар, динимизда йўқ нарсалар. Амакиси қўшилди.
— Сен гапирма, одамлар нима дейди, шундоқ ҳам мана қилинмаган қанча ошлар қолиб кетди.
— Эее, одамларнинг гаплари... улар гапираверади, ош қилсангиз келади-да дастурхонингизни гапириб кетади. Ундан кўра бир пора Қуръонни акам билан келинойим ҳаққига ўқиб қўйинглар -деди Зулфиқорнинг амакиси, Жамол.
Зулфиқор амакиси билан аммасининг гапларига қулоқ солиб турди-да, суҳбат якунлангач томоқ қириб гапиришга тайёрланди.
— Амма, холаларим. Ҳозир мени ёмон кўраётгандирсизлар, лекин бунақа турли хил нарсалар қилишни ойим қилманглар деб айтиб кетганлар.
— Ўзингнинг ойинг бўлганда, айтмасди. Лаб бурди кичик аммаси.
— Зарифа! Ўчир овозингни! Жамол овозини кўтарди.
— Амма, ўзимнинг ойим бўлмаса-да, ўз онамдек меҳр берди, ўз онамдек катта қилди. Қалбимга Аллоҳни солди. Қуръон ўқишни ўргатди. Ҳалол ҳаромни англатди. Бундан зиёда яна нима қилиш мумкин! Севара акасининг гаплари сабаб бошқача бўлиб қолди.
— Сизларни чақирганим сабаби, ўша йиллик оши, йигирманчи оши деганларга кетадиган пулга амаким билан келинойимга Умра зиёратига билет сотиб олдик. Биз учаламиз. Ошга келиб одамлар дастурхонни гапириб кетганларидан кўра амаким билан келинойим муқаддас жойларда ойим билан адам ҳаққига дуо ўқиб келганлари яхши. — Амаки бу сизларга. Учаласи амакиси билан келинойисига топширдилар. Жамол кўзига ёш олиб йиғлаб юборди, аёлини эса гапиришга ҳоли йўқ эди... Қолганлар наридан бери табриклаб униси бу ишим қолиб кетди, буниси у ишим бор дея кетдилар.
— Ўғлим, барака топ, Сожида айтгандек ўғил бўлибсан. Холаси келиб Зулфиқорнинг пешонасидан ўпди.
— Хола, сизга атаганим ҳам бор. Биттагина илтимосим бор, хола.
— Гапир, ўғлим.
— Хола, иккинчи она дегани. Биламан ҳозир ижарада яшаяпсизлар. Онам бўлиб, онам ўрнидан бўлиб мана шу уйга келинглар. Маржона ҳам икки ишда ишлаб чарчади.
— Ўғлим... биз келолмаймиз. Холаси ҳижолат бўлиб ерга қаради.
— Мени ўғлим деяпсиз-а? Зулфиқор холасини ўзига қаратди. — Ўғлим десангиз мана шу уйга келасизлар, Маржонани ҳам шу уйдан узатамиз, балки ўқитармиз. Севара билан Шаҳло она меҳрига тўймади, илтимос она бўлиб бизнинг ёнимизга келинг. Севарага совчилар келяпти, мен, мен нима қилишни билмаяпман, холажон илтимос. — Бугун бориб нарсаларингизни олиб келамиз. Севар, Маржонага қўнғироқ қил, ишидан чиқсин, биратўла бўшаб ҳам келсин, энди ишламайди.
— Холажон, онам учун, биз билан яшайсиз. Сиз амаким, келинойим билан ўтиринг. Мен Севара билан бориб Маржонани ишидан олиб нарсаларингизни олиб келамиз, қани юр кетдик Севара. Зулфиқор холасини қучди-да, Севарани етаклаб чиқиб кетди.